Талабаларимиз Урал давлат иктисодиёт университетида бўлиб ўтган халқаро танлов ғолиби бўлишди

Талабаларимиз Урал давлат иктисодиёт университетида бўлиб ўтган халқаро танлов ғолиби бўлишди

Жорий йилнинг 24-28 апрель кунлари Урал давлат иктисодиёт  университетида “Кўп қутбли дунё янги воқелик диққат марказида” XIII Евроосиё иқтисодий ёшлар форуми доирасида “Инновацион лойиҳаларнинг молиявий ва инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш” халқаро танлови бўлиб ўтди.

 

Танловда 80 нафар иштирокчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка сармоя жалб этиш бўйича бизнес-режаларни ишлаб чиқдилар.

 

Қувонарлиси, мазкур халқаро танловда Тошкент молия институти жамоаси – Бексултон Тўланбоев, Отабек Абдуллаев ва Нилуфар Тожимуратова фахрли 3 ўринни эгаллашди ҳамда 5 минг рубль миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланишди. 






 

Мазкур юқори натижа билан институт жамоасини, шунингдек, танловда фахрли ўринни эгаллаган талабаларимизни самимий табриклаймиз ва келгуси фаолиятига улкан зафарлар тилаймиз!

 

09:08 / 2023-05-15
Success helper
Success warning