ТМИ вакиллари халқаро рейтинг борасидаги йирик анжуман “QS Higher Ed Summit: Asia Pacific-2022”да иштирок этишмоқда

ТМИ вакиллари халқаро рейтинг борасидаги йирик анжуман “QS Higher Ed Summit: Asia Pacific-2022”да иштирок этишмоқда

Дунёнинг барча олий таълим муассасалари илғор тенденциялар асосида рақобатлашиб келмоқдалар. Халқаро олий таълимнинг сўнгги тенденциялари QS Quacquarelli Symonds глобал олий таълим сектори бўйича хизматлар, таҳлиллар ва тушунчалар бўйича дунёдаги етакчи провайдер бўлиб хизмат қилмоқда. Унинг вазифаси дунёнинг исталган нуқтасидаги таълим соҳасидаги ютуқлар, халқаро мобиллик ва ривожланиши орқали ўз салоҳиятларини рўёбга чиқаришга имкон беришдир.

 

 

Тошкент молия институти ҳам дунёнинг етакчи олий таълим муассаларидан бирига айланиб бормоқда. Хусусан, институт "QS Rankings"да «Репортер» мақомини олган. Мазкур йўналишдаги ишларнинг янада натижадорлигига эришиш, институт халқаро рейтинг киришда қўшимча равишда қилиниши лозим бўлган устувор вазифаларни аниқлаб олиш мақсадида ТМИ вакиллари: Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Алимназар Исламкулов, Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Абдунаби Пардаев, шунингдек, Азизбек Хаитов ва Сабина Бердиевалар Индонейзиянинг Жакарта шаҳрида 8-10 ноябрь кунлари бўлиб ўтаётган “QS Higher Ed Summit: Asia Pacific-2022”да  иштирок этмоқдалар.

 

 

15:29 / 2022-11-08
Success helper
Success warning