Халқаро ҳамкорлик доирасидаги учрашув

Халқаро ҳамкорлик доирасидаги учрашув

 

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент молия институти ва Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университети ўртасида 2022 йилда имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасида институт ректори Т.З.Тешабаев ҳамда Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университети Ахборот технологиялари институти малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети декани А.И.Ящук  ўртасида учрашув бўлиб ўтди.









 

Мулоқот чоғида олийгоҳлар профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари, шунингдек, ТМИ юқори босқич талабалари учун Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университети Ахборот технологиялари институти малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультетида мутахассисликларни қайта тайёрлаш имкониятлари хусусида фикр алмашинилди.


16:10 / 2023-11-27
Success helper
Success warning