Вакилларимизнинг хориждаги малака ошириш курслари давом этмоқда

Вакилларимизнинг хориждаги малака ошириш курслари давом этмоқда

 

Европа амалий фанлар ва менежмент институти таклифига асосан бўлиб ўтаётган малака ошириш курсларининг навбатдаги машғулотлари Чехия Республикасидаги "Life Sciences" университетида (THE Impact Rankings 201-300 oʻrin, Czech University of Life Sciences Prague Prague (CZU) ўтказилди.








Мазкур олийгоҳ профессори жаноб Мансоор Маитаҳ (ҳ-индекси: 14) томонидан институтимиз профессор-ўқитувчиларига Европа таълим тизимининг хусусиятлари, илмий фаолиятга доир маҳорат дарси ўтказилди. Маҳорат дарси қизғин баҳс-мунозара ва савол-жавоб тарзида бўлиб ўтди.

Шунингдек, вакилларимизга университет фаолияти, таълим, илмий жараёнлар билан яқиндан маълумот берилди.

 

23:50 / 2023-08-10
Success helper
Success warning