“Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар” мавзусида семинар

“Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар” мавзусида семинар

Жорий йил 13 октябрь куни Тошкент молия институтида "Банк иши" факультети “Хорижий тиллар” кафедраси ташаббуси билан ЎзДЖТУ соҳа мутахассислари ҳамда  TESOLAsia International ўқув маркази тренерлари  томонидан “Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар” мавзусида семинар ташкил этилди.
 
Семинарда ЎзДЖТУ тадқиқотчиси Шахноза Муродова, TESOLAsia International ўқув маркази администратори Султонова Дурдона, тренери Самадова Хилола,  Хорижий тиллар кафедраси  педагог ходимлари, Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факультети 4 курс талабалари иштирок этишди.
 
 
 

Семинарда маърузачилар Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати, уларга қўйилган талаблар, имкониятлари ҳақида тингловчиларга аниқ фактларга бой, қизиқарли маълумотларни тақдим этди.

 

Ўзаро фикр алмашиш, мулоқот тарзида кечган семинарда тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

16:57 / 2022-10-13
Success helper
Success warning