Талабаларга хорижлик профессор-ўқитувчилар томонидан дарс машғулотлари олиб борилмоқда
Тошкент молия институти билан Тожикистон Давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети ҳамкорлигидаги қўшма таълим дастури доирасида бугунги меҳнат бозорининг замонавий талабларига мувофиқ рақобатбардош кадрларни тайёрлаш борасида самарали амалий ишлар йўлга қўйилган. Хусусан, Тошкент молия институтинг 3-курс босқич талабаларига ТДҲБСУнинг халқаро тоифадаги педагоглари томонидан дарс берилмоқда. Молиявий таҳлил, сармоя ва корхоналар молияси бўйича Д.Ходжаева, М.Каримова ва Д.Юсуповлар талабаларга мазкур фанлардан назарий ва амалий билимлар бермоқда.
Хорижлик мутахассислар томонидан ўтказилаётган дарслар амалий мисоллар ва таҳлиллар билан яна-да талаба-ёшлар учун қизиқарли бўлмоқда.