Илк бор Тошкент молия институтида хорижилик тадқиқотчининг диссертация ҳимояси бўлиб ўтди

Илк бор Тошкент молия институтида хорижилик тадқиқотчининг диссертация ҳимояси бўлиб ўтди

 

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Тошкент молия институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.I.17.01 рақамли Илмий кенгашининг бир марталик мажлисида 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”, 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” ихтисосликлари доирасида иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун  Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети вакиласи Хайитбоева Наргиза Аликуловнанинг “Аграр секторни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг молиявий механизми (Тожикистон Республикаси материаллари асосида)” мавзусидаги диссертация ҳимояси муваффақиятли ўтказилди.











 

Маълумот учун айтиш жоизки, Тошкент молия институти ҳамда Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети ўртасида қўшма таълим дастури доирасида мутахассис-кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган.

 

16:40 / 2022-11-22
Success helper
Success warning