Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз
2022 йил 4-октабр куни «Менежмент ва маркетинг» кафедраси томонидан кафедра ҳафталиги доирасида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида кафедра доценти., ПҳД. Собиржонов Санжар Собиржонович Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга ошириш, эришилган ютуқларни мустаҳкамлаб, туб ислоҳот жараёнларини янги босқичга кўтариш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг қадри, шаъни ва ғурурини етакчи ўринга олиб чиқиш устувор вазифамизга айланган ҳозирги вақтда юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, давлатимизнинг ҳудудий яхлитлиги ва бўлинмаслиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга интилиш кўп миллатли халқимизни янада бирлаштирадиган, юксак марраларга сафарбар этадиган беқиёс кучга айланиб бораётганлиги хусусида сўз юритди.
Шунингдек, талабаларни бугунги тинч ва эркин ҳаётни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашга, инсон қадрини улуғлаш лозимлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.