Тошкент молия институти томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги амалий саъй-ҳаракатлар

Тошкент молия институти томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги амалий саъй-ҳаракатлар

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ҳамда атроф муҳитни кўкаламзорлаштириш доирасида жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Тошкент молия институти ташаббуси билан Жиззах вилояти, Мирзачўл туманидa ободонлаштириш ва кўчат экиш ишлари олиб борилди.

 

Мазкур амалий тадбирда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, тьюторлар, 200 нафардан ортиқ талаба-ёшлар, ҳокимлик вакиллари ҳамда маҳалла фуқаролари фаол иштирок этди. Ушбу эзгу ташаббусда туманнинг "Ғалаба" МФЙ ҳудудидаги "Ёшлар истироҳат боғи"га ҳудуднинг табиий иқлим шароитига мос бўлган 2400 тупга яқин дарахт кўчатлари экилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент Молия институти ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида юқори савияда ташкил этилган ушбу саъй-ҳаракатда истироҳат боғи  ҳудудига хайрли мақсадлар ила сада, қайрағоч, клён, ясин, чинор, каталпа, арча каби турли-туман дарахт кўчатлари ўтқазилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, талаба-ёшлар учун тадбирда  ош дастурхони ёзилиб, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

Тошкент молия институти томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги қатор амалий саъй-ҳаракатлар давом этмоқда...

23:39 / 2023-11-12
Success helper
Success warning