“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида амалий талбир ташкил этилди

“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида амалий талбир ташкил этилди

 

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни  Тошкент молия институтида Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг жорий йил 10 ноябрдаги йиғилиш баёни ижроси ҳамда 15 ноябрь - 15 декабрь кунлари ўтказилаётган “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни уюшқоқлик билан ўтказишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.






Унда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Юнусобод туман бўлими бошлиғи ўринбосари Б.Самигов, Юнусобод туман ФВБ ходимлари, институт Молия-иқтисод ишлари бўйича проректори Ш.Синдаров, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори К.Каримова, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда ишчи-ходимлар иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган мақсад – ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмаси чақнашини олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича ҳамда ёнғин хавфсизлиги талаблари, иситиш мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш ва шошилинч эвакуация қилиш бўйича талабалар ва ходимларга керакли тавсиялар бериш, ёнғин хавфсизлигини олдини олишдан иборат.









 

Мазкур тадбирнинг амалий қисмида бевосита талаба-ёшлар учун ёнғин қутқарув техникалари ва воситалари намойиш этилиб, шунингдек, ушбу ускуналардан фойдаланиш бўйича йўриқномалар кўрсатиб ўтилди.

 

16:49 / 2022-11-23
Success helper
Success warning