Институтда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишга қаратилган амалий тадбир ўтказилди
Тошкент молия институти талаба-ёшлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, табиий ис газидан заҳарланишнинг олдини олишга қаратилган амалий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси , Юнусобод туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиқлари ва ўринбосарлари, институти профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.
Унда мутахассислар томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш ҳар бир инсон ўзининг ва яқинларининг асрашида муҳим омил эканлиги таъкидланиш билан бирга, табиий ис гази, шунингдек, озиқ-овқатдан заҳарланишнинг олдини олишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Мазкур амалий тадбирда институт жамоасига фавқулодда вазиятлар рўй берганда бажариш керак бўлган чора-тадбирлар тўғрисида тушунтириш берилганлиги билан талаба-ёшлар ва профессор-ўқитувчилар учун муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Бундан ташқари, ижарада турадиган талабаларни яшаш шароитлари билан мутахассислар иштирокида ўрганиш жараёнлари олиб борилмоқда.