Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича институт 2-сонли талабалар турар жойида профилактик тадбир ташкил этилди
Жорий йилнинг 8-октабр куни Тошкент молия институтида «Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш долзарб вазифа» мавзусида профилактик тадбир ташкил этилди.
Мазкур йиғилишда Олмазор тумани «Ёшлик» талабалар шаҳарчаси ҳокимияти бош мутахассиси Б.Исматов, Олмазор тумани 4-ИИБ бошлиғи капитан Д.Исмоилов, 4-ИИБ ЖҚБ бошлиғи подполковник Х.Усманов, 4-ИИБ ХПБ бошлиғи капитан Ф.Йўлдашев, институт профилактика инспектори, катта лейтенант А.Қодиров, институтнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси Ў.Жўраев, талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлим бош мутахассиси Ж.Бутаев ҳамда устоз-мураббийлар ҳамда талабалар иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда аҳолининг тинч-осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашишга қаратилган жуда муҳим ва самарали ишлар ўзининг ижобий натижаларини бераётганини қайд этдилар.
Мулоқот тарзида ўтган давра суҳбатида мутахассислар томонидан ёшлар ўзларининг қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олдилар.