“Ёш сиёсатчилар Лигаси” лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ҳамда тарғибот тадбири ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан OʻzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси ҳамда институт Ёшлар Кенгаши билан ҳамкорликдаги “Ёш сиёсатчилар Лигаси” лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ҳамда тарғибот тадбири ўтказилди.
“Ёш сиёсатчилар лигаси” лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур тадбирда ташаббускор талабаларга партия вакиллари томонидан тақдимотлар ўтказилди. Тадбир сўнгида талабалар ва спикерлар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилиб, барча иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.