Спортчи талаба-қизларимизга зафарлар тилаймиз!

Спортчи талаба-қизларимизга зафарлар тилаймиз!

Жорий йилнинг 12-15 октабр кунлари Қозоғистон Республикасининг  Нур-Султон шаҳрида  белбоғли кураш бўйича Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтиши режалаштирилган.
 

Қувонарлиси, мазкур нуфузли турнир учун институтимиз талабаси ҳам йўлланмани қўлга киритди😊 
 

Хусусан,  4-8 октабр кунлари Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетида Жаҳон Чемпионати учун йўлланма бериладиган белбоғли кураш бўйича саралаш босқичидан «Молия» факультети 1-курс МХВКМ-70-гуруҳ талабаси Абдунабиева Фарангиз биринчи ўринни🥇 эгаллаб, йўлланмани қўлга киритди. 

Талабамиз Абдунабиева Фарангизга Жаҳон Чемпионатида ютимиз байроғини юқорига кўтаришини тилаб қоламиз🙏🥇🇺🇿

«Универциада-2022» спорт мусобақаларининг Республика саралаш босқичига Тошкент молия институти «Молиячи» терма жамоасидан 5 нафар талаба-қизлари: И-83 гуруҳ талабаси Абдусатторова Марғуба Абдурасул қизи, ММТ-87 гуруҳ талабаси Турғунова Уғилой Носиржон қизи, БИ-52 гуруҳ талабаси Турғунова Ойдиной Носиржон қизи, БИ-50 гуруҳ талабаси Ахмаджонова Ўғилой Нўмонжон қизи ва  ММТ-52 гуруҳ талабаси Бадриддинова Моҳибегим Шавкат қизи спортнинг гандбол тури бўйича Тошкент шаҳар аёллар терма жамоаси таркибига киритилди😍✅



Спортчи қизларимизга Халқаро ва Республикамиздаги турнирларда омад ва зафарлар тилаймиз!

17:00 / 2022-10-06
Success helper
Success warning