,,Бюджет ҳисоби ва ғазначиликʼʼ факультети талабалари учун Заковат интеллектуал ўйини ташкил этилди

,,Бюджет ҳисоби ва ғазначиликʼʼ факультети талабалари учун Заковат интеллектуал ўйини ташкил этилди

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни «Халқаро талабалар куни» муносабати билан Тошкент  молия институти  ,,Бюджет ҳисоби ва ғазначиликʼʼ факультети 1-2-3-босқич талабалари иштирокида  ,,Заковатʼʼ интеллектуал ўйини ташкил этилди. 

Талабалар  гуруҳларга бўлиниб ўзаро беллашдилар. Интеллектуал ўйин давомида талабаларга мантиқий ва қизиқарли саволлар берилди. Якуний натижаларга кўра, БНҒ-80 гуруҳ талабалари ғолибликни қўлга киритди. 

Ғолиб жамоа факультет декани Саидов Р.Б томонидан рағбатлантирилди.





20:00 / 2021-11-18
Success helper
Success warning