Замонавий иқтисодиётда иқтисодий хавфсизлик масалалари

Замонавий иқтисодиётда иқтисодий хавфсизлик масалалари

 


Жорий йилнинг 14 октябрь санасида Тошкент молия институти Иқтисодиёт факультети « Иқтисодий хавфсизлик» кафедраси томонидан Россия Федерациясининг Урал Давлат иқтисодиёт университети ҳамкорлигида «Рискларни бошқариш ва замонавий иқтисодиётда иқтисодий хавфсизлик масалалари» мавзусида давра сухбати ташкил этилди.

Давра суҳбатини Тошкент молия институти илмий ишлар ва инноватисиялар бўйича проректор Исломқулов Алимназар Худжамуратович очиб берди ҳамда «Рақамли иқтисодиётда иқтисодий ҳавфсизлик масалалари» мавзусида маруза қилди.



Институтга ташриф буюрган маърузачилар - Урал Давлат иқтисодиёт университети профессори, иқтисод фанлари доктори, доцент  Закирова Элина Рафиковна  ҳамда иқтисод фанлари доктори, профессор Разумовская Элена Александровналар томонидан мавзуга доир масалалар ва мавжуд муаммолар юқори савияда ёритиб берилди. Шу билан бирга Элина Рафиковна ёш мустақил давлатларда кузатиладиган иқтисодий хавфлар-иқтисодиётнинг бирёқламалиги ва қарамлиги, аҳолининг паст турмуш даражаси ва унинг ижтимоий таҳдидларни юзага келтирувчи муаммолари хусусида тўхталиб ўтди.










Тошкент молия институти «Иқтисодий хавфсизлик» кафедраси профессори, иқтисод фанлари доктори Маматов Ахметжон Атажанович «Иқтисодий хавфсизлик-миллий иқтисодиёт даражасидаги макроиқтисодий категория» мавзусида маъруза қилди.

Сухбат давомида мамлакат иқтисодиётига хавф солувчи омилларга қарши курашиш масалалари юзасидан савол-жавоблар ўтказилди.

17:52 / 2022-10-15
Success helper
Success warning