Жисмоний тарбия ва маданият замонавий талаба учун асосий мезон

Жисмоний тарбия ва маданият замонавий талаба учун асосий мезон

2022 йил 28 сентябрь куни “Менежмент ва маркетинг” кафедраси томонидан кафедра ҳафталиги доирасида “ Жисмоний тарбия ва маданият замонавий талаба учун асосий мезон” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси аъзоси, “Шуртан” футбол клубининг усмир ёшлар бўйича тўп сурувчиси А.Мамарасулов, кафедра профессор - ўқитувчилари Ш.Аллаяров, С.Собиржонов, Х.Шодмонов, Б.Сулаймонов, С.Мамуров ва Ш.Ачиловалар талабалар билан эртанги фаровон ҳаёт  жамиятни мукаммал ахлоқ тамойиллари асосида барпо қилиш, оилада баркамол фарзанд тарбияси, унинг жисмонан бақувват, руҳан тетик, маънан етук, ақлан ва ахлоқан гўзал бўлиб етишиши лозим эканлиги хусусида сўз юритишди.



Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси аъзоси, “Шуртан” футбол клубининг усмир ёшлар бўйича тўп сурувчиси А. Мамарасулов талаба-ёшларда соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш, уларни юксак маънавиятли шахс қилиб тарбиялашга қаратилган ишлар натижадорлигини ошириш лозимлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.

19:00 / 2022-09-29
Success helper
Success warning