Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари

2019 йил қабул қилинган  Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 июлдаги “Акциз солиғига тортиладиган айрим маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва реализация қилишни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 июлдаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги “Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони”;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 майдаги “Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 майдаги “Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  •  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги “2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  •  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 мартдаги “Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекитсон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга оид чора-тадбирларни тизимлаштириш тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги          “8 март – халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги “Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони”;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 майдаги “Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 майдаги “Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  •  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги “2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  •  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 мартдаги “Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекитсон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга оид чора-тадбирларни тизимлаштириш тўғрисида”ги Фармони;
  •  
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги “8 март – халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони;

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017.13.12даги 5283-сонли Фармони

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фармони

МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИНИНГ МОЛИЯВИЙ ЭРКИНЛИГИНИ ОШИРИШ, МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАРГА ТУШУМЛАРНИНГ ТЎЛИҚЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА СОЛИҚ ВА МОЛИЯ ОРГАНЛАРИ ЖАВОБГАРЛИГИНИ КУЧАЙТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

Маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини тубдан мустаҳкамлаш ва номарказлаштириш асосида ҳудудларни комплекс ривожлантиришни барқарор молиялаштириш, бюджетлараро муносабатларни янада такомиллаштириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, янги иш жойлари яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш ҳисобига солиқ салоҳиятини кенгайтириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширишда уларнинг масъулиятини оширишни таъминлаш мақсадида: 
1. Қуйидагилар маҳаллий бюджетлар даражасида солиқ-бюджет сиёсатининг устувор вазифалари этиб белгилансин: 
биринчи, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг аниқ турларини уларга бириктириб қўйиш орқали маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини тубдан мустаҳкамлаш; 
иккинчи, вилоятлар, шаҳар ва туман бюджетларини субвенциядан чиқариш, уларнинг юқори турувчи бюджетлар ажратмаларига бўлган қарамлигини босқичма-босқич қисқартириш, бунинг асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари эркинлиги ва масъулиятини ошириш; 
учинчи, маҳаллий бюджетларнинг даромадларини ошириш учун тизимли асосда қўшимча резервларни аниқлаб бориш; 
тўртинчи, депутатлик ва жамоат назоратини кенг жалб қилган ҳолда, маҳаллий бюджетларни шакллантиришнинг шаффофлигини ва унинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш; 
бешинчи, маҳаллий бюджетлар даромадлар базасини мустаҳкамлаш ҳамда харажатларининг тасдиқланган параметрларини ўз вақтида, мақсадли молиялаштириш, ижтимоий соҳа объектлари ва инфратузилмани янада ривожлантириш ва тегишли даражада сақлаб туришни таъминлаш устидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, молия ва солиқ органларининг жавобгарлигини кучайтириш. 
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва республика туманлари (шаҳарлари) халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида: 
а) қуйидагилар йил чораклари кесимида атрофлича кўриб чиқилади ва тасдиқланади: 
даромадлар манбалари ва харажатлар турлари кесимида, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва республика туманларининг (шаҳарларининг) маҳаллий бюджетлари параметрлари; 
маҳаллий бюджетларнинг даромадларини ошириш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўрсаткичлари; 
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш жойлари барпо этиш бўйича чора-тадбирлар; 
қўшимча манбалар, шу жумладан, маҳаллий бюджетларнинг даромадларини ошириш резервларини аниқлаш ҳисобидан молиялаштириладиган харажатлар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари билан боғлаган ҳолда; 
б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, республиканинг тегишли туманларида (шаҳарларида) депутатлик ва жамоат назоратини амалга ошириш учун юқори турувчи бюджетлар ва давлатнинг мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва лойиҳалар маъқулланади; 
в) ҳар чоракда: 

ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринлари барпо этиш бўйича; 
ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг инвестициялар жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича; 
молия бошқармалари (бўлимлари) раҳбарларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлари (шаҳарлари) бюджетлари ижроси тўғрисида, шунингдек, ҳудудларнинг салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджетларнинг даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджетлар даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари тўғрисида; 
давлат солиқ бошқармаси (инспекцияси) раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар даромадлари бажарилиши ҳолати, улар томонидан қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида ҳисоботлари тингланади. 
3. 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб молия органлари ва давлат солиқ хизмати органлари раҳбарларига жавобгарлик ва рағбатлантириш чоралари кўрилсин, у қуйидагиларни назарда тутади: 
а) солиқ ва молия органлари раҳбарларини уларнинг лавозим маошларидан 50 фоизгача бўлган миқдорда мукофотлаш, шу жумладан: 
маҳаллий бюджет даромадларининг тасдиқланган прогнозининг ижро этилгани учун 10 фоиз миқдорда; 
бюджетга тўловлар бўйича солиқ қарздорлиги қисқартирилгани учун 20 фоиз миқдорда; 
маҳаллий бюджет даромадларини ошириш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўрсаткичлари бажарилгани учун 20 фоиз миқдорда; 
б) юқорида кўрсатилган мезонларнинг ижроси таъминланмагани учун уларнинг лавозим маошларидан 30 фоиз миқдорида жарима санкцияларини қўллаш, шу жумладан: 
маҳаллий бюджет прогнози бажарилмаганлиги учун 10 фоиз миқдорда; 
маҳаллий бюджетга тўловлар бўйича солиқ қарздорлиги оширилгани учун 10 фоиз миқдорда; 
маҳаллий бюджет даромадларини ошириш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўрсаткичлари бажарилмаганлиги учун 10 фоиз миқдорда. 
Молия ва солиқ органлари раҳбарларини мукофотлаш ҳамда жавобгарлик чораларини қўллаш молия вазири ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг тавсияларига кўра амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2018 йилнинг 1 январигача молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахслари бюджетга тўловлар келиб тушишининг кўрсаткич прогнозлари бажарилгани ҳамда қўшимча даромадлар аниқлангани ва ундириб олингани учун рағбатлантириш ва моддий жавобгарлик тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. 
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молия назорати бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда: 
маҳаллий бюджет параметрларини бажариш, маҳаллий бюджет даромадларини ошириш резервларини сафарбар қилиш, тасдиқланган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга оширилиши, шунингдек, ахборотларни расмий веб-сайтларда ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида чоп этиш; 
солиқ ва молия органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва жавобгарлигини кучайтириш бўйича мазкур Фармонда ўрнатилган талабларга қатъий риоя этилиши устидан тизимли асосда назоратни амалга оширсин. 
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳар чоракда тегишли органлар раҳбарларининг ҳисоботларини оммавий ахборот воситаларида чоп этиш ва маълумотларни расмий веб-сайтларга жойлаштириш, шу жумладан, мазкур тадбирларни маҳаллий телевидение орқали ёритишни таъминласин. 
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5147-сонли Фармони ва унинг 4-иловаси ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин. 
7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – молия вазири Ж.А.Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси М.М.Икрамов зиммасига юклансин.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2017 йил 13 декабар,

ПФ-5283-сон

 

 

 

Success helper
Success warning