ЧЕТ ЭЛДА ТАЬЛИМ
ЧЕТ ЭЛДА ТАЬЛИМ

     Шубҳасиз, чет елда бакалавриатда бир йил ўқиш, Сиз учун енг яхши имкониятлардан биридир. Бу Сизнинг университет ва касбий ҳаётингиз давомида фахрланиб еслаш учун яхши хотира ва тажрибадир.

Талабалар алмашуви бўйича ташриф буюрмоқчи бўлганлар учун

     ТМИда чет елда ўқиш орқали сизга турли маданиятлар, одамлар ва муҳитлар билан танишиш орқали ҳаётингизни ва ўқиш тажрибангизни бойитиш учун ажойиб имкониятни тақдим етади.

ТМИ ни танлаш учун 5 асосий сабаб

 

             Тошкент молия институтини танлаб, сиз Марказий Осиёнинг қоқ марказидан жой танлаган ҳисобланасиз. Бизнинг гўзал яшил кампусимизда яшаш ва ўқиш имкониятига ега бўласиз.
Сиз жозибали архитектураси, дўстона одамлари ва жонли маданияти билан машҳур бўлган динамик ва ранг-баранг Тошкентни шаҳрини ўзингиз учун кашф етасиз. 
Чет елда ўқиш - бу саргузашт. Бу сиз ҳеч қачон унутмайдиган тажриба ва глобал тарихингиздаги муҳим боб бўлишига ишонамиз.

Тошкентда яшаш
        Тошкент — Ўзбекистон Республикасининг пойтахти, Марказий Осиёдаги енг зич шаҳар бўлиб, мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий, маданий ва илмий маркази ҳисобланади. Расмий маълумотларга кўра, Тошкент аҳолиси 2,3 миллионга яқин. Бу замонавий шаҳар мамлакатимизнинг шимоли-шарқий қисмида, ғарбий Тян-Шан тоғ етакларида, Чирчиқ дарёси водийсида, денгиз сатҳидан 440-480 метр баландликда жойлашган. Замонавий Тошкентнинг тарихи 2500 йилдан ортиқ.
Тошкентнинг маданий ҳаёти қизиқарли воқеаларга бой. Пойтахтда кўплаб театрлар, консерватория, музей, кўргазма ва консерт заллари, стадион ва сузиш ҳавзалари, кафе, ресторанлар мавжуд. Тошкент қуёшли пойтахт сифатида танилган ва бу епитет нафақат иқлим шароити, балки шаҳар ўзининг меҳмондўстлиги билан машҳурлиги, Ўзбекистондаги меҳмонларни илиқ кутиб олиши туфайли ҳам пайдо бўлган.


Қандай мурожаат қилиш керак?
          Хорижда ўқиш учун Тошкент Молия Институтини танлаганингиздан сўнг, онлайн ариза топширишингиз мумкин. Aгар сиз Ерасмус Плус талабаси ёки халқаро алмашинув талабаси бўлсангиз, ариза формасини тўлдиришингиздан олдин, сизнинг университетингиз сизни номзод қилиб кўрсатади. 
         Aриза топширишда сиз қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатларни юклашингиз керак бўлади:
•    Тугалланган курслар ва баҳолар кўрсатилган расмий транскрипт нусхаси;
•    Паспортингиз/фотосурат идентификация саҳифангиз нусхаси;
•    Инглиз тилини билишини тасдиқловчи ҳужжат (агар мавжуд бўлса).
        Сизга жой таклиф қилингандан сўнг, таклифингизни тасдиқловчи ушбу електрон почта хабарини оласиз. Институтга келишдан олдин сизга керак бўлган барча маълумотлар сизга електрон шаклда юборилади ёки онлайн тарзда тақдим етилади. ТМИга ҳужжат топшираётган талабалар учун фойдали маълумотларни ўз ичига олган институт веб-сайтидаги саҳифаларга ҳам ташриф буюришингиз мумкин.
        Таклифни олган барча талабалар електрон почта орқали бўлиб ўтадиган тадбирлар ҳақида тўлиқ маълумот олишади. Е-маилингизни мунтазам текшириб туриш жуда муҳим, чунки бизнинг айрим фаолиятларимиз сизнинг шахсий еҳтиёжларингизга мослаштирилади.

Талабалар алмашуви бўйича чет елга чиқмоқчи бўлганлар учун
          Aгар сиз глобал муаммоларни ҳал қилиш ва ўз соҳангиздаги енг ёрқин ақл егалари билан ҳамкорлик қилиш иштиёқида бўлсангиз, ТМИ ўзингизни ғояларингизни ва ҳаракатларингизни амалга оширишингиз учун жуда қулай ўқув маскани. Биз сизга чет елга саёҳат қилиш ва янги тажрибаларни бошдан кечириш учун кўплаб имкониятларни таклиф қиламиз.
          Ўзбекистон ташқарисида ажойиб тажриба олишни хоҳлайсизми? 
          Семестрни Осиё, Йевропа ёки Aмерикадаги ҳамкор университетларимиздан бирида ўтказинг. Қаерга борманг, хориждаги тажрибангиз сизнинг интеллектуал қобилиятингизни ривожлантириш ва шахсий ўсиш учун ажойиб имкониятдир.
Кетиш сабаблари?
Қайерга бориш мумкин?
Қандай мурожат қилиш мумкин?

Success helper
Success warning