Илмий тадқиқот фаолияти
Илмий тадқиқот фаолияти

 

               Институтда таълим сифатини тубдан яхшилаш, олий ўқув юртидан кейинги таълим институти фаолиятини такомиллаштириш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини оширишда илмий-тадқиқотнинг асосий йўналишлар қуйидагилардан иборат:

 

  • ●       Мамлакатда илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари (Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари ҳамда Ҳайъати Қарорлари)да белгиланган устувор вазифаларни институтда амалга оширишни такил этиш;
  •  
  • ●      Юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни таъминлаш ва илмий-тадқиқот ишларини бажаришни самарали амалга ошириш; 
  •  
  • ●       Институтда давлат илмий-техника дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар сонини ошириш ҳамда бу лойиҳаларга профессор-ўқитувчилар, бакалавр ва магистратура талабалари ҳамда таянч докторант ва докторантларни кенг жалб этишни амалга ошириш;
  •  
  • ●      Иқтисодиётнинг тегишли соҳаларига оид корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда хўжалик шартномалари сони ҳамда фаннинг таълим ва ишлаб чиқариш билан интеграциясини таъминлашда илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга тадбиқ этишни янада ошириш;
  •  
  • ●     Институтда амалга оширилаётган илмий тадқиқот йўналишларига чет эл грантларини кенг жалб этиш;
  •  
  • ●      Халқаро ҳамкорлик ва чет эл билан илмий алоқаларни кенгайтириш; 
  •  
  • ●      Институтда олий ўқув юртидан кейинги таълим институти фаолиятини самарадорлигини ошириш ва ҳимоя жараёнларини жадаллаштириш;
  •  
  • ●       “Молия” илмий журнали ҳамда “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий-электрон журналининг институт илмий салоҳиятини янада юксалтиришдаги ҳиссасини ошириш, журнални мазмунан бойитиш орқали унинг республика миқёсида ўз ўрнига эга бўлиши, молия ва иқтисод оламидаги энг нуфузли нашр сифатида эътироф этилишига эришиш жараёнидаги ишларни давом эттириш;  
  •  
  • ●       Институт профессор-ўқитувчиларини илмий мақола, монография, ўқув қўлланма ва дарсликларни тайёрлаш ва чоп этишга кенг сафарбар этиш;
  •  
  • ●       Халқаро ва республика доирасида ўтказилиши режалаштирилган илмий-амалий конференцияларни юқори савияда ташкил этиш; 
  •  
  • ●      Институтда ихтисосликлар доирасида инновацион ишланмалар (патент, лицензия, ихтиро)ни кенг қамровда амалга оширилишини таъминлаш ва ҳ.к.

Тошкент молия институти илмий тадқиқот фаолиятининг асосий кўрсаткичлари

Success helper
Success warning