электрон-тижорат ва рақамли иқтисодиёт
электрон-тижорат ва рақамли иқтисодиёт

  Умумий маълумотлар

 Кафедра мудири: Якубов Улугбек Касимович

 Қабул вақти: 0900 – 1700

 Телефон:  (0 371) 239-28-23

 E-mail:   kaf.etvri@tfi.uz

 Veb-sayt:  www.tfi.uz

Кафедра тарихи

 «Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт» кафедраси Тошкент молия институте Кенгашининг 2019 йил 6 июлдаги 11/11.3-«Институтнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори асосида «Буджет ҳисоби ва ғазначилик» факультети таркибида ташкил этилди. «Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт» кафедрасида «Иқтисодиётда ахборот комплекслари ва технологиялари», «Электрон тижорат» каби фанлар ўқитилади.

Кафедрага раҳбарлик қилган профессор-ўқитувчилар ҳақида маълумот

  Кафедранинг биринчи мудири – и.ф.н., доцент У.Якубов 2019 йилдан бошлаб раҳбарлик қилиб келмоқда.

Кафедра бўйича белгиланган штат бирлиги

  Кафедрада: бир нафар фан доктори, академик; 3 нафар фан доктори, профессор; 4 нафар фан номзоди, доцент; 5 нафар катта ўқитувчи; 2 нафар ўқитувчи фаолият олиб бориб, илмий салоҳият 53,3 фоизни ташкил этади.

Кафедрага бириктирилган ва дарс машғулотлари ўтиладиган таълим йўналиши ва мутахассисликлар

  5232800 – Электрон тижорат.

Кафедра профессор-ўқитувчилари таълим берадиган йўналишлар ва мутахассисликлардаги фанлар

  Бакалавриат:

5230100  - Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича);

5230200  - Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича);

5230600  - Молия;

5230700  - Банк иши;

5230800  - Солиқлар ва солиққа тортиш;

5230900 - Солиқлар ва солиққа тортиш;

5231200  - Бухгалтерия ҳисоби ва  аудит (тармоқлар бўйича);

5231300  - Суғурта иши;

5231500  - Пенсия иши;

5232000 - Баҳолаш иши;

5232100  - Корпоратив молия;

5232400  - Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш;

5232700  - Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш;

5232800  - Электрон тижорат;

5233800  - Молиявий технологиялар (соҳалар бўйича);

5233900  - Банк ҳисобива аудит;

5234000  - Буджет ҳисоби ва назорати;

5234400  - Халқаро валута-кредит муносабатлари.

 

Кафедрада фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар

Фото ФИШ Илмий даражаси ва унвони e-mail
1

Якубов Улугбек Касимович

 

и.ф.н., дотс.  kaf.etvri@tfi.uz
2

Ғулямов Сайдаҳрор

Саидаҳмедович

И.ф.д., академик

kaf.etvri@tfi.uz

3

Кенжабаев Аман Тургунович

 

И.ф.д., проф burkhanov@mail.ru
4 Аюпов Равшан Хамдамович И.ф.н.,проф. kaf.etvri@tfi.uz
5 Илхамова Ёдгорахон Саидаҳмедовна и.ф.н., дотс. kaf.etvri@tfi.uz
6 Икрамов Махмуджан Мухамедович и.ф.н., дотс.

kaf.etvri@tfi.uz

7 Рўзиев Абдумалик Ортиғалиевич и.ф.н., дотс.

kaf.etvri@tfi.uz

8

Азизова Манзура Ибрагимовна

к.ў.қ. kaf.etvri@tfi.uz
9

Асраев Умар Муминович

к.ў.қ. kaf.etvri@tfi.uz
10 Маннанова Шохида Гайбуллаевна к.ўқ. kaf.etvri@tfi.uz
11 Матниязов Рахим Ражаббаевич к.ўқ. kaf.etvri@tfi.uz
12 Жуманиёзова Мукаддас Юлдашевна     к.ўқ. kaf.etvri@tfi.uz
13 Давлатова Замира Ражжаббаевна к.ўқ. kaf.etvri@tfi.uz

 

Ўқув-услубий ишлар

 Кафедра ўз фаолияти давомида республикамиз банк ва молия тизими учун етук мутахассисларни, шунингдек, ўз соҳасини ўзлаштирган мутахассис иқтисодчи олимларни тайёрлаб келмоқда.

 

 Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ҳозирги кунда бакалавриатда 2 та фандан дарс машғулотлари олиб борилмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан фанлардан дарсликлар, ўқув қўлланмалар, ўқув ва ишчи дастурлар, ўқув-услубий мажмуалар ва бошқа турдаги услубий кўрсатмалар тайёрланган.

 

 Кафедранинг асосий штатда 10.5 та профессор-ўқитувчи фаолият олиб бормоқда.

Кафедранинг илмий тадқиқот фаолияти

  Кафедрада ҳозирги кунда бакалавриатда 2 та фандан дарс машғулотлари олиб борилади. Кафедра профессор-ўқитувчилари А.Кенжабоевлар доцент Ё.Илхомова ва катта ўқитувчи М.Ю.Жуманиязовалар ва М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети профессори А.Акаев ҳамкорлигида «Иқтисодиётда ахборот комплекслари ва технологиялари» фанидан дарслик яратилди ОЎМТВ қошидаги мувофиқлаштирувчи  Кенгаш гриф олинди, ўқув қўлланмалар, ўқув ва ишчи дастурлар, ўқув-услубий мажмуалар, ишчи дафтарлар ва бошқа турдаги услубий кўрсатмалар тайёрланди.

Маънавий-маърифий ишлар

  Кафедра профессор-ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўтарилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та ташаббус доирасида талаба ёшларнинг юксак манавий ахлоқий, она ватанга садоқати руҳида тарбиялаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга мухаббат туйғусини шакллантириш ҳамда талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга қаратилган кенг қамровли манавий-маърифий тадбирлар амалга ошириш , кафедрага бириктирилган мактабда  спортнинг шашка-шахмат мусобақаларини ўтказиш  режалаштирилди. Шу билан бирга талабалар турар жойларида турли хил маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар ўтказиш режалаштирилган. Узтоз шогирд тизими анаъналарига кўра, талабаларга профессор - ўқитувчилар бириктирилган ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан Республикамизнинг турли жойларида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий бунёдкорлик ишларининг мазмун моҳиятини кенг тарғиб қилиниши бўйича ишлар олиб борилмоқда .

Халқаро ҳамкорлик

  Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт кафедраси илмий-тадқиқот, ўқув услубий соҳада қатор мамлакатлар нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Хусусан , «БИНАРЙ ГРАДУАТ СКУЛ» (Малайзия) Байнерий университети 2018 йил  23 августда имзоланган шартномага асосан ва Қозоғистоннинг Ҳудудий социал университетлари (Чимкент) (15.01.2018) билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Иқтидорли ёшлар билан амалга оширилган ишлар

  Кафедрада иқтидорли ёшларни илмий тадқиқот ишларига жалб қилиш бўйича қатор ташкилий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, «Иқтисодчи рақамли иқтисодиётда», «Ёш рақамли технологиячилар», «РEАЛ-ИТ ахборот технологиялари мактаби» илмий тўгараклари ташкил этилмоқда.

Sillabuslar

«Иқтисодиётда ахборот комплекслари ва технологиялари» фанидан силлабус

 

«Электрон тижорат» фанидан силлабус

 

«Давлат хизматларини кўрсатишнинг миллий тизими» фанидан силлабус

 

«Иқтисодиётда ахборот комплекслари ва технологиялари» фанидан топшириқ ва мустақил ишларини бажариш бўйича (сиртқи таълим йўналишлари учун) силлабуси

 

«Иқтисодиётда ахборот комплекслари ва технологиялари» фанидан топшириқ ва мустақил ишларини бажариш бўйича силлабус

 

 

 

 

Success helper
Success warning