“Ижтимоий фанлар” кафедраси
“Ижтимоий фанлар” кафедраси

  Умумий маълумотлар

 

 Кафедра мудири : Обломуродов Наим Ҳалимович 

 

 Тарих фанлари доктори, профессор

 

 Қабул вақти: 1400 – 1700

 

 Телефон: (99) 300-57-05

 

 E-mail: ijtimoiyf@tfi.uz

 1952-йилда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. 1974-йилда Тошкент давлат педагогика институтини тарих факулътети, 1999 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети молия-кредит йўналиши бўйича магистратурасини тамомлаган. 1991-йилдан “Ўзбекистон тарихи” кафедраси доценти лавозимида фаолиятини бошлаб, 2018-йилнинг сентябрь ойидан “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда.


 1981-йилда “Ўзбекистон меҳнаткашларини иккинчи жаҳон уруши йилларида озод қилинган районларни халқ хўжалиги ва маданий муассаларини тиклашга ёрдами” (1941-1945 йиллар) мавзусида номзодлик диссертациясини, 1994 йилда “Ўзбекистонда қишлоқ ишлаб чикаришини ривожлантириш масалалари (1970-90 йиллар)” мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. 80 дан ортиқ илмий мақола, тезис, монографиялар, ўқув  қўлланмалар ва дарслик  муаллифи. 2011 йилда “Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Ижтимоий фанлар кафедрасининг тарихи

 1991-йил 13 - майдаги Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991-йил 3-июндаги қарорига мувофиқ Тошкент молия институти ташкил этилгандан сўнг  «Фалсафа» ва  “Тарих” кафедралари  ташкил этилди.

 

 1991 йилдан бошлаб т.ф.д.проф.М.Усмонов, т.ф.д., проф. Қамариддин Усмонов, тф.н.доц.Ф.Зияев, А.Холбеков, т.ф.н.доц.Ш.Шоякубов; «Фалсафа» кафедрасида фалсафа фанлари доктори, профессор Н.Маматов, фалсафа фанлари номзоди, доцент Э.Расулев, сиёсий фанлар номзоди, доцент И.Машарипов раҳбарлик қилган. 2017 йил “Ўзбекистон тарихи” ва “Фалсафа ва Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” кафедралари бирлаштирилиб “Ижтимоий фанлар” кафедраси ташкил этилди. Кафедрага доц.М.Примов раҳбарлик қилди. 2018 йил ноябрда “Ижтимоий фанлар” ва “Жисмоний маданият ва спорт” кафедралари бирлаштирилди. Бугунги кунда кафедрада 24 нафар, шу жумладан, 4 нафар фан доктори, профессор, 6 нафар фан номзоди, доцент, 14 нафар катта ўқитувчи, фаолият юритмоқда.

 

 Кафедра республикамиз олий ўқув юртлари билан бир қаторда, бир неча нуфузли хорижий олий ўқув юртлари билан ҳам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Улар жумласига, Ўзбекистон Миллий Университети, Тошкент иқтисодиёт университети, Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент ирригация ва мелиорация институти кабилар киради.

 

 Кафедра педагог ходимлари ҳозирги кунда долзарб ҳисобланган республикамиз ижтимоий фанларни ривожлантириш борасида изланишлар олиб бормоқдалар. Хусусан,   Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёв томонидан таклиф этилган 5 ташаббусни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича кафедрада чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

 

 Олий таълим муассасаларида ўқитишнинг сифати ва самарадорлигини ўзаро уйғунлаштириш услубиятини жорий қилиш орқали кафедра томонидан Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини тўлақонли таълим тизимига жорий этиш, республикамиз иқтисодиётига мустақил фикрлайдиган, ўз касбий фаолиятига масъулият билан ёндашадиган ва истиқлол ғояларига садоқатли бўлган баркамол авлодни вояга етказиш асосий устувор йўналиш сифатида  Ҳаракатлар стратегиясини  мақсад сифатида белгилаб олинган.

 

 Кафедранинг шиори: “Талабаларда миллий ғурур, ифтихор туйғусини ҳамда илмий мушоҳада қобилятини шакллантириш - бош мақсадимиз”.

Ижтимоий фанлар кафедрасида ўқув-услубий ишлар

 Кафедра таълим жараёни кадрлар тайёрлаш миллий дастури, “Таълим тўғрисид”аги Қонуни ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя қилинган ҳолда ташкил этилган. Барча бакалавриат таълим йўналиши талабаларига тасдиқланган ўқув ва ишчи режа асосида ўқув жараёни ташкил этилган бўлиб, еттита фан юзасидан таълим жараёни олиб борилмоқда.

 Булар умумий юклама ҳажмига кўра фанлар бўйича қуйидагича:

- “Ўзбекистон тарихи” – 3013 соат;

- “Фалсафа” - 2891 соат;

- “Диншунослик” - 1756 соат;

- “Фуқаролик жамияти.Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” -  3244 соат;

- “Касбий педагогика” - 333 соат;

- “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” – 1801 соат;

- “Тарбиявий иш методикаси” - 167 соат.

 

 Кафедрада ўқитиладиган фанларнинг ҳар биридан ўқув-услубий мажмуалар, амалий иш ўйинлари, кейс стадилар, слайдлар, жадваллар ва бошқа кўргазмали қуроллар тайёрланган ва улардан ўқув жараёнида кенг фойдаланилмоқда.

 

 Профессорлар Н.Маматов, З.Давронов томонидан “Фалсафа” ўқув қўлланма, Н.Маматов, Г.Абдуллаевалар томонидан “Фаннинг фалсафий муаммолари”, “Религиоведение”, доцент Э.Расулев, катта ўқитувчилар В.Игошин, А.Султоновалар томонидан “Этика. Эстетика. Логика” услубий қўлланма, проф.С.Рахимов, доц.И.Машарипов, катта ўқитувчи Н.Парпиевалар томонидан “Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар” ўқув қўлланма, Обломуродов Н ва бошқалар “Ўзбекистон тарихи” ўқув қўлланма шунингдек, муаллифлар Қ.Усмонов, М.Содиқов ва С.Бурхоновалар томонидан олий ўқув юртлари талабалари учун “Ўзбекистон тарихи” дарслиги, 5-синф умумтаълим мактаб ўқувчилари учун “Тарихдан ҳикоялар”, 7-синф умумтаълим мактаб ўқувчилари учун “Ўзбекистон тарихи”,  ва бошқа кўплаб дарсликлар чоп этиб келинмоқда. Бундан ташқари, кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ўқув, ўқув-услубий қўлланмалар, монографиялар чоп этиб келинмоқда.

 

 Кафедра педагог ходимлари ўқув машғулотларини олиб боришда мультимедиа жиҳозларидан, мавзулар бўйича ишлаб чиқилган POWER POINT форматидаги тақдимотлардан ҳамда бошқа компьютер технологияларидан, аудио ва видео жиҳозлардан фойдаланишмоқда.

 

 Шунингдек, маъруза ва амалий машғулот дарслари республикамизда амалда солиқлар ва бошқа мажбурий тўлов турларининг ҳисобланиш услубиятини тавсифловчи тарқатма материаллар, таҳлилий жадваллар, слайдлар ҳамда кўргазмали қуроллардан фойдаланган ҳолда олиб борилмоқда.

 

  Фалсафа ишчи дастур 2019-2020 .pdf  [0.67 mb]

 

  Фалсафа УУМ 2019-2020 .pdf [15.6 mb]

 

  Стратегия развития узбекистана. Гражданское общество.pdf [9.26 mb]

 

Ижтимоий фанлар кафедрасининг инновацион фаолияти

 “Ижтимоий фанлар” кафедраси ташкил қилинганидан сўнг кафедранинг педагог ходимлари чет эл грантлари асосида хорижий мамлакатларда тажриба орттириб, ўз малакаларини оширмоқдалар. Хусусан, кафедра катта ўқитувчилари С.Тўлаганова ва А.Махаммадиевлар Чехия Республикасининг Иқтисодиёт ва менежмент олий мактабида, (2013 йил) тажриба алмашинувида бўлдилар. А.Махаммадиев 2017 йил Ҳиндистонда Тери университети, 2019 йилда И.Машарипов Ломоносов номидаги МГУда малака ошириш дастурида иштирок этиб қайтди.

Кафедрада фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар

Фото Ф.И.О. Илмий даражаси ва лавозими E-mail
1

Обломурадов Наим Халимович

Т.ф.д.профессор,

Кафедра мудир

 
2 Давронов Зиёт Давронович Ф.ф.д, профессор

 

3

Раҳимов Самин Рахимович

Ф.ф.д, профессор  
4 Норбоев Тўра Норбоевич Ф.ф.н., доцент  
5 Машарипов Икромжон  Батирович С.Ф.н., доцент  
6 Зияев Фарход Собирович Т.ф.н., доцент

 

7 Примов Мухидин Нарзуллаевич Ф.ф.н., доцент

 

8

Султонова Азиза Рихсивоевна

Катта ўқитувчи  
9

Абдуллаев Аъзам Абдиевич

Катта ўқитувчи.  
10 Авалова Гулшод Муродуллаевна Катта ўқитувчи  
11 Бурхонова Сабо Тўлановна Катта ўқитувчи  
12 Парпиева Наргиза Тохировна Катта ўқитувчи  
13 Рахманов Абдурауф Мухаммедович Катта ўқитувчи  
14 Холбеков Абдужамол Яхшибоевич Катта ўқитувчи  
15 Окюлов Хасан Оманбаевич Катта ўқитувчи  
16 Маҳмудов Камол Самадович Катта ўқитувчи aonodilov91@gmail.com
17 Адилов Фарход Абдувалиевич Катта ўқитувчи  
18 Ахмедов Сохиб Саимович Катта ўқитувчи  
19 Мингнаров Абдухалик Ташмирзаевич Катта ўқитувчи  

Ижтимоий фанлар кафедрасида илмий-тадқиқот ишлари

 “Ижтимоий фанлар” кафедрасининг устувор илмий йўналиши  “Фуқаролик жамиятининг шаклланишининг ижтимоий фалсафий, тарихий асослари” ҳисобланади.

 

 Кафедранинг илмий салоҳияти 46 фоиз, шу жумладан, илмий салоҳиятлиларнинг ўртача ёши 55  ёшни ташкил этади. Илмий-тадқиқот йўналиши кафедра фаолиятини энг асосий ва ажралмас қисми бўлгани ҳолда, мазкур йўналишдаги ишларга кафедранинг педагог ходимлари, тадқиқотчи илмий ходимлари ва изланувчилари жалб этилган.

 

 Кафедрада олиб борилаётган илмий ишлар мавзулари институт Кенгаши томонидан тасдиқланган.

 

 Илмий ишларнинг қай даражада кечаётганлиги ва эришилаётган натижалар кафедранинг ҳар ойлик ялпи йиғилишларида муҳокама этиб борилади. Сўнгги йиллар мобайнида кафедра педагог ходимлари ва тадқиқотчиларидан Ф.Адилов, А.Рахмонов, А.Султонова P(h)D, И.Машарипов, Т.Норбоевлар DS диссертациялари устида иш олиб бормоқдалар.

 

 Кафедра педагог ходимлари фаолиятида республика ва хориж журналларида илмий мақолалар билан чиқишлар алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзларининг илмий иш мавзуларининг долзарб жиҳатларини ўзида мужассам этган илмий мақолалари билан чиқишлар қилмоқдалар.

 

 2018-19 ўқув йилларда кафедра педагог ходимлари томонидан 4 та монография проф.З.Давронов “Ижтимоий детерминизм ва иқтисодиёт”, проф.Н.Обломуродов “Ўзбекистонда солиқлар тарихи”, “Аграрное производство в Узбекистане”, доц.Т.Норбоев томонидан “Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг концептуал – методологик масалалари”, шунингдек,   “Фалсафа”, “Диншунослик”, “Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти” фанларидан дарсликлар тайёрланди. 46 та илмий мақола (шундан 20 таси хорижда), 100 та тезислар нашр этилган.

Ижтимоий фанлар кафедрасининг маънавий-маърифий ишлари

 Институтнинг 2019-2020 йилларга мўлжалланган Ёшлар билан ишлаш ва маънавий-ахлоқий тарбия ишлари режаси асосида “Ижтимоий фанлар” кафедрасида Ёшлар билан ишлаш ва маънавий-ахлоқий тарбия ишлари  режаси тузилган. Тасдиқланган режа асосида Ижтимоий фанлар  кафедрасида маънавий ва маърифий ишлар ўқув йили давомида амалга оширилиб келинмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари маънавий ва маърифий ишларга тўлиқ жалб қилинган бўлиб 2019-2020 ўқув йилида кафедра профессор-ўқитувчилари институт ва факультет миқёсида  ўтказилиб келинган маънавий-маърифий тадбирларда фаол қатнашиб келмоқда.

 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар – келажагимиз!” давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466-сонли фармони ижросини таьминлаш, тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ёшларни бизнес сабоқларига ўқитиш ва уларда тадбиркорлик кўникмаларини кенгайтириш мақсадида, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида Ижтимоий фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари Тошкент шаҳридаги Олий таълим муассасаларининг талабалари учун сайёр семинарларни ўтказиб келишмоқда.

 

 Юнусобод туманида жойлашган маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича ўтказиладиган маънавий-маърифий учрашувлар жадвалига мувофиқ Ижтимоий фанлар кафедраси томонидан Юнусобод туманидаги 9-сонли ва 96-сонли мактабларда туркум мавзуларда маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқда.

 

 2019 йил 3 май санасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда “Ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва онгини оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Жўраев Муҳиддин Ўткирович, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг “Ёшлар масалалари бўйича” ўринбосари подполковник Вафоев Маҳкам Миржонович, Юнусобод туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, полковник Саидов Олим Чориқулович қатнашди. Тадбир сўнгида “Саробга айланган орзулар” ҳужжатли фильм намойиши этилди.

 

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 25 мартдаги 09/1-1076 сон топшириқ хатига асосан Республикадаги барча имом-хатиб ва имом ноибларининг “Ўзбекистон тараққиёти янги босқичида диний ҳодимлар олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида малакасини ошириш бўйича ўқувларини ташкил этиш белгиланган. Шу хатга асосан Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 25 мартдаги  №87-02-703 сонли хатига асосан институт ректорининг бўйруғи билан Биринчи босқичда жорий йилнинг 26 март - 18 апрель кунлари кафедранинг икки нафар профессор-ўқитувчилари проф. З.Давронов ва доц. М.Примовлар ҳукумат топшириғи билан Фарғона ва Наманган вилоятларида фаолият юритаётган имом хатиблар ва имом ноиблари малака ошириши бўйича ташкил этилган ўқув жараёнида маърузачи сифатида таклиф этилган.

Ижтимоий фанлар кафедраси билан боғланиш учун маълумотлар

 Манзил:Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, А.Темур кўчаси,  60-А уй, 107-хона

 Тел.: (+99871) 235-60-23

 Email: www.tfi.uz/ifk

Success helper
Success warning