Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар
Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар

 Умумий маълумот

 Кафедра мудири: Элмирзаев Самариддин Эшкуватович

 

 Қабул вақти: 14:00 – 17:00

 

 Телефон:(71) 235-37-48

 

 E-mail: korporativmoliya@tfi.uz

 

 Веб-сайт: www.tfi.uz

Кафедрада раҳбарлик қилган профессор-ўқитувчилар ҳақида маълумот

 2001-2004 йилларда и.ф.н., доц. Ф.Бозоров

 2004-2018 йилларда и.ф.д., проф. Б.Тошмуродова

 2018 йил март ойидан и.ф.д., доцент С.Э.Элмирзаев

Кафедра тарихи

 Тошкент молия институти молия-иқтисодиёт соҳаси мутахассисларни иқтисодиёт тармоқларига етказиб берадиган таянч олий таълим муассасаси саналиб, замон талабига монанд ҳолда 2001 йилда институтнинг магистратура бўлими қошида “Молия ва кредит” кафедраси ташкил этилди. Кафедрада корхоналар молияси, молиявий менежмент соҳалари бўйича кадрлар тайёрланиши асосида 2004-йилдан кафедра “Молиявий менежмент” кафедраси деб номланди. Кафедрада корпоратив молия, қимматли қоғозлар, молиявий технологиялар соҳалари бўйича кадрлар тайёрланишидан келиб чиққан ҳолда 2019 йилдан кафедра номи “Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар”, деб ўзгартирилди.

Кафедра бўйича белгиланган штат бирлиги

 Ҳозирги кунда кафедрада 3 нафар фан доктори, профессор, 7 нафар фан номзоди, PhD ва доцентлар, 2 нафар катта ўқитувчи ҳамда 7 нафар ассистент фаолият олиб бормоқда. Кафедранининг илмий салоҳияти 53 фоизни ташкил қилади.

Кафедрага бириктирилган таълим йўналиши ва мутахассисликлар

 5232100 – Корпоратив молия;

 5233800 – Молиявий технологиялар;

 5А230602 – Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар бозори

Кафедра профессор-ўқитувчилари таълим берадиган йўналишлар ва мутахассисликлар

- 5230100 – Иқтисодиёт;

- 5230200 – Менежмент;

- 5230600 – Молия;

- 5230700 – Банк иши;

- 5230800 – Солиқлар ва солиққа тортиш;

- 5230900 – Бухгалтерия ҳисоби ва аудит;

- 5231200 – Суғурта иши;

- 5231300 – Пенсия иши;

- 5231500 – Баҳолаш иши;

- 5232100 – Корпоратив молия;

- 5233800 – Молиявий технологиялар;

- 5111000 – Касб таълими (5230900-Бухгалтерия ҳисоби ва аудит);

- 5111000 – Касб таълими (5230600-Молия);

- 5111000 – Касб таълими (5230700-Банк иши);

- 5А230601 – Давлат молиясини бошқариш;

- 5А230602 – Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар бозори;

- 5А230603 – Инвестицияларни бошқариш;

- 5А230604 – Халқаро молия.

Кафедра томонидан ўқитиладиган фанлар

- Корпоратив молия;

- Молиявий менежмент;

- Молия бозори;

- Молиявий технологиялар;

- Корпоратив бошқарув;

- Халқаро молия бозори;

- Корпоратив молия стратегияси;

- Биржа иши;

- Корпоратив солиқларни режалаштириш

Кафедрада фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар

Фото сурати Ф.И.Ш Илми даражаси ва унвони   E-mail
1

Элмирзаев Самариддин Эшкуватович

 

И.ф.д., доцент Samimiyat-uz@mail.ru
2 Тошмуродова Бувсара Эгамовна

И.ф.д., профессор

buvsara-ms.@mail.ru

3

Ботиров Азамат Ахмедович

И.ф.н., доцент

Azamat-4269@mail.ru

4 Қурбонов Жавлонбек Жўрабекович PhD, доцент moliyachi@mail.ru
5 Турсунова Наргиза Раҳимовна PhD, доцент Nargiza-tursunova@mail.ru
6 Абдикаримова Динара Рустамхановна PhD, доцент Dinora@mail.ru
7 Халиков Улуғбек Рустамович PhD, доцент Xoliqov Ulug`bek@mail.ru
8 Шерқўзиева Насиба Аброровна Катта ўқитувчи Nasiba.Sherkuziyeva80@mail.ru
9 Рахмедова Мадинахон Нусрат қизи ассистент Little-2006@mail.ru
10 Шавкатов Наврузбек Шавкатович. ассистент n.shavkatov@inbox.ru
11 Боев Бекзоджон Жўрақул ўғли ассистент bekzodbek_92@inbox.ru
12 Бердиев Ўрол Жуманазар ўғли ассистент U.Berdiyev94@mail.ru
13 Отахонова Шаҳёра Ҳамидуллахон қизи ассистент Otaxonova94@mail.ru

Ўқув-услубий ишлар

 Кафедрада ҳозирги кунда бакалавриат 8 та фандан дарс машғулотлари олиб борилади. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ушбу фанлардан дарсликлар, ўқув қўлланмалар, ўқув ва ишчи дастурлар, ўқув-услубий мажмуалар, ишчи дафтарлар ва бошқа турдаги услубий кўрсатмалар тайёрланган.

Кафедранинг илмий тадқиқот фаолияти

 Кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан Республикамизнинг молия-солиқ тизимини янада такомиллаштириш билан боғлиқ кенг фундаментал ва илмий-амалий тадқиқот ишлари амалга оширилиб борилмоқда. Кафедрада 4 нафар мустақил изланувчилар докторлик диссертациялари устида, 4 нафар мустақил изланувчилар номзодлик диссертациялар устида  илмий ишлар олиб бораётган бўлса, 1 та йирик инновацион реал муаммоли мавзулар доирасида хўжалик шартномалари асосида тадқиқот ишлари ҳам олиб борилмоқда. Кафедра томонидан Республикамизнинг молия соҳасининг долзарб муаммоларига бағишланган илмий конференциялар, давра суҳбатлари ва илмий-назарий семинарлар ўтказилиб келинмоқда. Охирги йилларда кафедра жамоаси томонидан 4 та монография, 6 та дарслик, 2 та ўқув қўлланма, халқаро илмий журналларда 100 дан ортиқ мақола ва тезислар эълон қилинган.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилётган илмий ишлар

 Профессорско- преподавательским составом кафедры на основе 5 главных инициатив выдвинутых Президентом Республики Узбекистан Шавкатом Мирзиёевым проводится регулярно работа со студентами по ознакомлению и формированию у студентов таких общечеловесческих качеств как любовь и преданность к Родине, уважение к национальным и общемирвым ценностям и традициям. В свободное время проводится широкомасштабная духовно- просветительская работа, в рамки которой входит посещение культурных мероприятий, участие в конкурсах по различным видам искусства, рисованию, вокалу, спортивных мероприятий, посещение музеев, театров, организуются вечера книголюбов. А также,   проводятся «Недели кафедры» в студенческих домах. Организовываются экскурсии со студентами по достопримечательным историческим местам города Ташкента и Республики Узбекистан.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилётган илмий ишлар

 Ботиров Азамат Ахмедович – Акциядорлик жамиятларининг молия бозоридаги фаоллигини ошириш

 

 Турсунова Наргиза Раҳимовна – Корпоратив молияни бошқаришда молиявий таъминотни ташкил этиш методологияси

 

 Абдикаримова Динара Рустамхановна – Банк кредитлари гаров таъминотини баҳолаш методологиясини такомиллаштириш

 

 Қурбонов Жавлонбек Жўрабекович - Акциядорлик жамиятларида молиявий фаолиятни ташкил этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш

 

 Рахмедова Мадина Нусрат қизи – Еврооблигациялар хорижий капитал жалб қилиш воситаси сифатида

 

 Шерқўзиева Насиба Аброровна – Акциядорлик жамиятларида дивиденд сиёсатини оптималлаштириш орқали инвестицион жозибадорликни ошириш

 

 Боев Бекзоджон Жўрақул ўғли – Акцияларни оммавий жойлаштириш амалиётини такомиллаштириш

 

 Шавкатов Наврўз Шавкатович – Давлат-хусусий шерикчилик муносабатларининг молиявий асосларини такомиллаштириш

 

 Бердиев Ўрол Жуманазар ўғли – Фонд божорида молиявий технологиялар жорий этиш этиш истиқболлари

Маъанвий-маърифий ишлар

 Кафедрада маънавий-маърифий ишлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та ташаббуси доирасида ташкил этилмоқда.  Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан талаба ёшларнинг юксак маънавий-ахлоқий, она ватанга садоқат руҳда тарбиялаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга муҳабат туйғусини шакллантириш ҳамда талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга қаратилган кенг қамровли манавий-маърифий тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Шу билан бирга талабалар турар жойларида турли хил манавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Устоз шогирд тизими анаъналарига кўра, талабаларга профессор-ўқитувчилар бириктирилган ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан Республикамизнинг турли жойларида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий бунёдкорлик ишларининг мазмун-моҳияти кенг тарғиб қилиб борилмоқда

Халқаро ҳамкорлик

      «Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар» кафедраси илмий-тадқиқот, ўқув услубий соҳада қатор мамлакатлар нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Хусусан, кафедра мудири С.Элмирзаев Россия Федерациясининг Молиявий монитоинг халқаро ўқув-мутодик марказида, профессор Б.Тошмуродова Республикасининг Иқтисодиёт ва менежмент олий мактабида малака оширган. Кафедра катта ўқитувчиси Н.Ортиқов Япониянинг  Ҳитотсубаши Университетида икки йиллик магистратура дастурида таҳсил олиб қайтган. Айни вақтда ассистент Ш.Элмуродов Жанубий Кореянинг Корё Университетида таҳсил олмоқда. Мазкур лойиҳалар кафедранинг халқаро ҳамкорлигини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Кафедранинг инновацион-корпоратив ҳамкорлиги, олий таълим – илм-фан – ишлаб чиқариш интеграцияси йўналишидаги ишлари

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;

 

- Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги;

 

- Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги;

 

- Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси;

 

- Ўздонмаҳсулот акциядорлик компанияси.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан нашр этилган ўқув, ўқув-услубий ва илмий ишлар: Иқтидорли ёшлар билан амалга оширилган ишлар

 Кафедрада иқтидорлик ёшларни илмий тадқиқот ишларига жалб қилиш бўйича қатор ташкилий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, «Корпоратив молиячи» илмий тўгараги мунтазам равишда иш олиб бораётган бўлиб, ушбу тўгаракда ҳар ойнинг охирги ҳафтасида ҳамкорлик ўрнатилган ташкилотлардан мутахассислар жалб қилинган ҳолда машғулотлар ташкил этилмоқда.

Банковское дело для студентов бакалавриата по направлению образования “Банковское дело” и “Профессиональное образование”

 

“ИСЛАМСКОЕ БАНКОВСКОЕ ДЕЛО” для направления бакалавриата “Банковское дело” и “Профессиональное образование” (Банковское дело)

 

“БАНКОВСКОЕ ПРАВО” для направления бакалавриата “Банковское дело” и “Профессиональное образование” (Банковское дело)

 

“БАНКОВСКОЕ ПРАВО” для направления бакалавриата “Банковское дело” и “Профессиональное образование” (Банковское дело)

 

“МОНЕТАРНАЯ ПОЛИТИКА” для направления бакалавриата “Банковское дело” и “Профессиональное образование” (Банковское дело)

 

Банковское дело (I-модуль) для направлений бакалавриата банковское дело

 

Банковское дело (I, II-модуль) для направлений бакалавриата банковское дело

 

“Международное банковское дело” для спецальности 5230700 “Банковское дело” и 511100 “Банковское дело” (Профессиональное образование) бакалавриата Ташкентского финансового института

 

Success helper
Success warning