Олий математика, статистика ва эконометрика кафедраси
Олий математика, статистика ва эконометрика кафедраси

  Умумий маълумотлар

 Кафедра мудири: Хашимов Абдукомил Рисбекович

 

 Физика-математика фанлари номзоди, доцент

 

 Қабул вақти: 1400 – 1700

 

 Телефон: (71) 235-56-25

 

 E-mail: ovam@tfi.uz

 1962 йил Тошкент вилояти Бекобод туманида туғилган. 1984 йилда Низомий номли Тошкент Давлат педагогика институти математика факультетини тугатган. 1992-1995 йилларда ЎзРФА математика институтида аспирантурани, 2002-2005 йилларда эса шу институтда докторантурани тугатиб, 1998 йил физика-математика фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлган. 1 та монография, 4 та ўқув қўлланма, 60 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.

 

 Бир нечта грантлар: республика (2012-2016, 2017-2020) ва чет эл (Волксwаген Стифтунг, 2013-2016, ТWАС, 2015-2017, МРУ-ОТ-1/2017) илмий грантлари соҳиби.

Кафедра тарихи

 «Олий ва амалий математика» кафедраси 1991 йил май ойида Тошкент халқ хўжалик институти (ҳозирги пайтда Тошкент Иқтисодиёт университети)дан Тошкент молия институтининг ажралиб чиқиши муносабати билан ташкил этилган.

 

 Кафедрага 1991-2011 йилларда иқтисод фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Қ.Сафаева 2011 йилдан бошлаб эса кафедрага физика-математика фанлари номзоди, доцент А.Р. Хашимов мудирлик қилиб келмоқда.

 

 А.Р.Хашимовнинг илмий фаолияти математиканинг дифференциал тенгламалар йўналишига бағишланган бўлиб, унинг бу йўналишда 60 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган. Улардан 10 дан ортиғи нуфузли хориж журналларидадир. Унинг илмий-услубий меҳнатларининг самарасини унинг авторлигида чоп этилган қуйидаги адабиётларда кўриш мумкин: Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика (2013), Иқтисодчилар учун математика (2017), Иқтисодий математика (2018), Иқтисодчилар учун математика фанидан мустақил таълим топшириқлари (2018).

 

 Кафедра профессор-ўқитувчилари тамонидан 100 дан ортиқ турли ўқув-услубий адабиётлар ва бир неча дарсликлар яратилиб, 350 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган. Бу ишларнинг натижаси сифатида кафедра профессор-ўқитувчилари Республика (2012-2016, 2017-2020) ва чет эл (Волксwаген Стифтунг, 2013-2016, ТWАС, 2015-2017, МРУ-ОТ-1/2017) илмий грантлари соҳиби бўлишди.

 

 

 «Статистика» кафедраси 1991 йил май ойида Тошкент молия институтида ташкил этилган. Статистика кафедрасининг асосий мақсади бўлажак иқтисодчиларга статистика фанлари ва уларнинг фаолияти бўйича билимларни бериш, реал статистик маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

 

 Дастлаб кафедрада 11 нафар профессор-ўқитувчилар ўз фаолиятини олиб борган: и.ф.н., проф. М.Хамраев, и.ф.д., проф. Ё.Абдуллаев, и.ф.н., дотс. З.Тошматов, и.ф.н., дотс. Х.Хўжақулов,  и.ф.н., дотс. Н.Набижўжаев, и.ф.н., дотс. Т.Умбаров и.ф.н., дотс. К.Казибеков, и.ф.н., дотс. М.Эркабоев, и.ф.н., Н.Гутертс, ўқитувчилар  М.Хўжаева ва И.Сагатов.

 

 Ўтган 25 йил ичида кафедрада 1 та фан доктори (З.Тошматов), 2 та фан номзоди (Н.Рашитова, М.Умарова) тайёрланган.

 

 Кафедра ташкил бўлган даврдан то 2003 йилгача унга иқтисод фанлари номзоди, профессор М.Хамраев,  2003 йилдан 2012 йилгача и.ф.д., проф. Х.Шодиев мудирлик қилган. 2012 йилдан 2018 йилга  қадар кафедрага и.ф.н. Н.Рашитова, 2018-2019 йиллар кафедрага и.ф.д. проф. З. Тошматов  мудирлик қилиб келган.

 

 Улар раҳбарлигида кафедра ўз фаолиятини профессор-ўқитувчиларнинг илмий ва педагогик салоҳиятини кўтариш, ўқув жараёнини адабиётлар билан тўла таъминлаш, замонавий ўқув услубларини амалда қўллаш вазифаларига қаратган бўлиб, бу борада сезиларли даражада ютуқларга эришилган.

 

 Кафедра ташкил этилгандан буён профессор ўқитувчилар томонидан 100 дан ортиқ дарслик, ўқув-услубий адабиётлар яратилиб, улар билан талабаларнинг тўла таъминланишига эришилган.

 

 Шу ўринда кафедрада узоқ йиллар меҳнат қилиб, ҳозирда орамизда бўлмаган марҳум профессор- ўқитувчилар М.Хамраев, Н.Гутертс, М.Мухрумбаевалар ҳамда нафақада бўлган дотс.Х.Ғозиевларни ҳам эслаб ўтиш жоиздир.

Кафедра илмий-тадқиқот ишлари ҳақида

 «Олий  математика,статистика ва эконометрика» кафедрасининг  илмий-тадқиқот ишлари қуйидаги йўналишларда олиб борилади:

- Бозор иқтисодиётини моделлаштириш. (М.Рахмонов, Ф.Қодиров);
- Дифференциал тенгламалар ва функционал анализ (А.Хашимов,  Ш.Бабаджанов, Н.Очилова, А.Сотволдиев, М.Ахмедов, Д.Рўзимуродова, Х.Джуманиёзова, Қ.Холбозоров);
- Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика (И.Мамуров);
- Математика фанини ўқитиш технологиялари (М.Шерқўзиев, Р.Қодиров, Г.Хўжаниёзова, С.Турдахунова);
- Деформацияланувчи қаттиқ жисмлар механикаси (А.Абдукаримов, А.Салиев).
- Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятининг самарадорлигини эконометрик   моделлаштириш (И.Хабибуллаев, Б.Утанов);

- Эконометрический и статистический анализ процессов развития малого бизнеса и частного предпринимателства   ( И. Хабибуллаев,  А.Каланова).
- Ўзбекистонда демографик жараёнларни ўзгариши ва аҳоли салматлиги ўртасидаги боғланишни статистик ўрганиш (Хўжақулов, А.Жамалдинова)
- «Минтақалар иқтисодиётини инновацион ривожлантириш ва инвестицион жозибадорлигини баҳолаш» (Х.Шодиев, З.Нуриддинов)


 Илмий ишлар натижалари монография, илмий мақола ва маъруза тезислари кўринишида чоп этилган. Масалан, охириги 3 йилда 4 та монография, Республика илмий журнал ва тўпламларида 200 та, хорижий журнал ва тўпламларда 35 та мақола чоп этилган.

Иқтидорли талабалар билан ишлаш

 Кафедрада иқтидорли талабалар билан ишлаш режа асосида ташкил қилинган. Ҳисоб ва аудит факультетида дотс. Ш.Бабаджанов раҳбарлигида «Иқтисодиётда математика»  ва Р.Урунов «Ёш статистик» номли тўгарак ташкил қилинган.

 

 Ушбу тўгаракларда талабалар илмий маърузалар ва илмий мақолалар тайёрлайдилар ҳамда институт миқёсида ташкил қилинадиган анъанавий анжуманларда қатнашадилар. Кафедранинг қолган ўқитувчилари ҳам режа асосида иқтидорли талабалар билан ишлайдилар ҳамда илмий конференцияларга тайёрлайдилар.

 

 Бундай тўгарак Кредит-иқтисод факультетида дотс. И. Мамуров томонидан ташкил қилинган. Ушбу тўгарак доирасида талабалар илмий маърузалар тайёрлайдилар ва кафедра томонидан ҳар йили ўтказиладиган конференцияга ва математик олимпиадага тайёрланадилар.

 

 Кафедрада ҳар йили институтнинг иқтидорли талабалари орасида математик олимпиада ва илмий анжуман ўтказади ва энг яхши деб топилган маърузалар кафедранинг «Математика ва уни ўқитишнинг инновацион методлар» илмий мақолалар тўпламларида нашр этилди.

Кафедрада фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар

Фото сурати ФИШ Илми даражаси ва унвони E-mail
1

 

Тошматов Зоир Худайберганович

 

И.ф.д., проф. Zair49@mail.ru
2 Абдуллаев Ёрқул И.ф.д., проф. bakiyeva@mail.ru
3 Хабибуллаев Иброҳим И.ф.д., проф. xabibullayev@mail.ru
4 Шадиев Хамид Азимович И.ф.д., проф. shodiyev@mail.ru
5 Хўжақулов Хаидмурат Джавлиевич И.ф.д., проф. xo’jaqulov@mail.ru
6

Абдикаримов Рустамхан Алимханович

Физика-математика фанлари доктори, профессор в.б.

abdukarimov@tfi.uz
7

Шеркузиев Мамадияр

Физика-математика фанлари номзоди, доцент

sherkuziyev@tfi.uz
8

Бабаджанов Шопулат Шомашрабович

Физика-математика фанлари номзоди, доцент babadjanov@tfi.uz
9

Мамуров Игамназар Нарбаевич

Физика-математика фанлари номзоди, доцент mamurov1@tfi.uz
10

Салиев Абдумажит Абдикадирович

Физика-математика фанлари номзоди, катта ўқитувчи soliyev@tfi.uz
11

Тожиев Илхом Ибраимович

Физика-математика фанлари номзоди, катта ўқитувчи tojiyev@tfi.uz
12

Рахманов Мехридин Синдарович

Катта ўқитувчи raxmonov@tfi.uz
13

 

Каланова Азиза Бахадировна

 

Катта ўқитувчи kalanova@mail.ru
14

Қодиров Фарход Амирович

Катта ўқитувчи qodirov1@tfi.uz
15

Сотволдиев Акмал Иброхимович

Катта ўқитувчи sotvoldiyev@tfi.uz
16

Турдахунова Салима Таджибаевна

Катта ўқитувчи turdaxunova@tfi.uz
17

Хужаниёзова Гуллола Сатимбаевна

Катта ўқитувчи xujaniyozova@tfi.uz
18 Сайфуллаев Сиддиқ Носирович  Катта ўқитувчи sayfullayev@mail.ru
19 Урунов Равшан Садуллаевич Катта ўқитувчи urunov@mail.ru
20

Холбозоров Қувончбек Худойберди ўғли

Ўқитувчи xolbozorov@tfi.uz
21

Рўзиев Алишер Иброимович

ассистент alisherruziev1986@mail.ru
22 Жамалдиновна Асалхон Салиевна ассистент jamaldinovna@mail.ru
23

Рўзимурадова Дурдона Ҳамиджановна

Ўқитувчи ruzimurodova@tfi.uz
24

Азатова Севара Нематжон қизи

 

Ўқитувчи azatova@tfi.uz
25

Махмасаидова Сайёдхон Убайдулла қизи

Ўқитувчи maxmasaidova@tfi.uz

     

Ўқув - услубий мажмуа

Эконометрика

Иқтисодчилар учун математика

Статистика

Юклаб олиш

Мустақил ишлар

 

 

Силлабуслар

 


«СТАТИСТИКА» фанидан силлабус (III семестр)

 

Батафсил

 

 

«СТАТИСТИКА» фанидан силлабус (V семестр)

 

Батафсил

 

 

«ЭКОНОМEТРИКА АСОСЛАРИ» фанидан силлабус (V семестр)

 

Батафсил

 

 

«ИҚТИСОДЧИЛАР УЧУН МАТEМАТИКА» фанидан силлабус (I семестр)

 

Батафсил

 

 

«ИҚТИСОДЧИЛАР УЧУН МАТEМАТИКА» фанидан силлабус(2) (I семестр)

 

Батафсил

 

 

«ИҚТИСОДЧИЛАР УЧУН МАТEМАТИКА» фанидан силлабус(3) (I семестр)

 

Батафсил

 

Success helper
Success warning