Солиқлар ва солиққа тортиш кафедраси
Солиқлар ва солиққа тортиш кафедраси

  Умумий маълумотлар

  Кафедра мудири: Аманов Акрам Мирзаевич

  Қабул вақти: 1400 – 1700

  Телефон:(71) 235-23-29

  E-mail:  ksst@tfi.uz

  Веб-сайт:  www.tfi.uz

Кафедрада раҳбарлик қилган профессор-ўқитувчилар ҳақида маълумот

  Кафедранинг биринчи мудири 1993-1996 йилларда, и.ф.н. Қ.Яхъёев бошқарган.

 

 1996-2002 йилларда, и.ф.д.М.Алмарданов

  

  2003-2018 йилларда, и.ф.д. А.С.Жўраев

  

 2018 йил сентябрь ойидан бошлаб кафедрага и.ф.н., доцент А.М.Аманов раҳбарлик қилиб келмоқда.

Кафедра тарихи

  Бозор иқтисодиётига ўтиш даври талабларидан келиб чиқиб, солиқ ва суғурта ташкилотларида мутахассисларга бўлган талабни ҳисобга олиб, 1991 йил 13- майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 3 июндаги қарорига мувофиқ Тошкент молия институти ташкил этилгандан сўнг 1993 йилда «Молия» кафедраси негизида янги «Солиқ ва суғурта» кафедраси ташкил қилинди.

Кафедра бўйича белгиланган штат бирлиги

  Ҳозирги кунда кафедрада 2 та фан доктори, профессор, 9 та фан номзоди, доцент, 5 та катта ўқитувчи фаолият олиб бормоқда. Кафедранининг илмий салоҳияти 66%ни ташкил қилади.

Кафедрага бириктирилган таълим йўналиши ва мутахассисликлар

  5230800 – Солиқлар ва солиққа тортиш;

Кафедра профессор-ўқитувчилари таълим берадиган йўналишлар ва мутахассисликлар (бакалавриат кесимида)

- 5230600 – Молия;

- 5230700 – Банк иш;

- 5230800 – Солиқлар ва солиққа тортиш;

- 5230900 – Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (реал сектор бўйича);

- 5231200 – Суғурта иши;

- 5231300 –Пенсия иши;

- 5231500 – Баҳолаш иши.

- 5111000 –  Касб таълими (5230900-Бухгалтерия ҳисоби ва аудит);

- 5111000 – Касб таълими (5230600-Молия);

- 5111000 – Касб таълими (5230700 Банк иши);

Кафедрада фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар

Фото сурати ФИШ Илми даражаси ва унвони e-mail
1

Жўраев Абдуғаффор Сафарович
 

И.Ф.Д.проф. ksst@tfi.uz
2 Аманов Акрам Мирзаевич И.ф.н., дотс ksst@tfi.uz
3

Сафаров Ғиёсиддин Абдуллаевич

 

И.ф.н., дотс safarov@tmi.uz
4 Бозоров Фурқат И.ф.н., дотс f.bozorov@mail.ru
5 Мейлиев Обид Рахматуллаевич PhD meyliev-obid@rambler.ru
6 Санақулова Барногул Ризакуловна И.ф.н., дотс barnogul81@mail.ru
7 Ширинов Сабир Эркинович И.ф.н., дотс shirinov_6613@mail.ru
8 Джамалов Хасан Нуманжанович И.ф.н., дотс djamalov_1967@mail.ru
9

Усманова Муҳлиса Сагдуллаевна

И.ф.н., дотс muhlisa.usmanova@mail.ru
10 Икрамов Маҳмуджан Муҳамеджанович И.ф.н., дотс mahmudi@rambler.ru
11 Қиёсов Шерзод Уралович PhD, катта ўқитувчи k_sherzod@list.ru
12 Бердиева Ўғилой Абдурахмановна катта ўқитувчи Ugiloy555@mail.ru
13 Артиков Неъматулла Абдусаламович     катта ўқитувчи negart@rambler.ru
14 Шодиев Олим  Абдураҳмонович катта ўқитувчи ol-leon@mail.ru
15 Сабиров Мирза Қиличбаевич катта ўқитувчи Mirzabek525@mail.ru
16 Зарипов Хусан Баҳодирович катта ўқитувчи xb_zaripov@mail.ru

Ўқув-услубий ишлар

  Кафедрада ҳозирги кунда бакалавриат 8 та фандан дарс машғулотлари олиб борилади. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ушбу фанлардан дарсликлар, ўқув қўлланмалар, ўқув ва ишчи дастурлар, ўқув-услубий мажмуалар, ишчи дафтарлар ва бошқа турдаги услубий кўрсатмалар тайёрланган.

Кафедранинг илмий тадқиқот фаолияти

 Кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан Республикамизнинг молия-солиқ тизимини янада такомиллаштириш билан боғлиқ кенг фундаментал ва илмий-амалий тадқиқот ишлари амалга оширилиб борилмоқда. Кафедрада 6 нафар мустақил изланувчилар докторлик диссертациялари устида, 4 нафар мустақил изланувчилар номзодлик диссертациялар устида  илмий ишлар олиб бораётган бўлса, 1 та йирик инновацион реал муаммоли мавзулар доирасида хўжалик шартномалари асосида тадқиқот ишлари ҳам олиб борилмоқда. Кафедра томонидан Республикамизнинг солиқ соҳсининг долзарб муаммоларига бағишланган илмий конференциялар, давра суҳбатлари ва илмий-назарий семинарлар ўтказилиб келинмоқда. Охирги йилларда кафедра жамоаси томонидан 6 та монография, 3 та дарслик, 8 та ўқув қўлланма, халқаро илмий журналларда 100 дан ортиқ мақола ва тезислар эълон қилинган.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилётган илмий ишлар

  Доцент Аманов Акрам Мирзаевич – Қишлоқ хўжалиги корхоналарини солиққа тортишнинг методологик асослари.

 

 Доцент Джамалов Хасан Нуманжанович – Кичик бизнес корхоналарида молиявий менежмет методологияси.

 

  Доцент Сафаров Ғиёсиддин Абдуллаевич –   Табиий ресурс ва мол-мулкларни солиққа тортиш механизмини катта ўқитувчи Артиков Неъматулла Абдусаламович – Юридик шахсларни солиққа тортиш услубиятидаги муаммолар.

 

 Доцент Ширинов Сабир Эркинович – Бюджет тизими солиқли  даромадларини таҳлил қилиш ва режалаштириш методологияси

 

  Доцент Усмонова Мухлиса Сагдуллаевна – Жисмоний шахсларнинг даромадларини умумдекларациялаш усулида соликка тортишдаги муаммолар.

 

 Катта ўқитувчи Бердиева Ўғилой Абдурахмановна – Ўзбекистонда қарздорлик даражасини камайтириш йўллари.

 

  Катта ўқитувчиShodiev Olim Abdurahmonovich  –  Aktsiz solig‘i va uni takomillashtirish masalalari.

 

  Катта ўқитувчи  Сабиров Мирза Қиличбаевич – Даромадларни солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш такомиллаштириш масалалари.

Маъанвий-маърифий ишлар

  Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан талаба ёшларнинг юксак маънавий-ахлоқий, она ватанга садоқат руҳда тарбиялаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга муҳабат туйғусини шакллантириш ҳамда талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга қаратилган кенг қамровли манавий-маърифий тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Шу билан бирга талабалар турар жойларида турли хил манавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Устоз шогирд тизими анаъналарига кўра, талабаларга профессор-ўқитувчилар бириктирилган ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан Республикамизнинг турли жойларида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий бунёдкорлик ишларининг мазмун-моҳияти кенг тарғиб қилиб борилмоқда.

Халқаро ҳамкорлик

 «Солиқлар  ва солиққа тортиш» кафедраси илмий-тадқиқот, ўқув услубий соҳада қатор мамлакатлар нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Хусусан Америка Қўшма Штатларининг Давлат департаменти гранти асосида кафедранинг катта ўқитувчилари А.Иноятов (2004 йилда) ва О.Шодиевлар (2005 йилда) Техас А&М Университетида, кафедра доценти М.Усманова (2010 йилда) ва кафедра катта ўқитувчиси Н.Якубова (2011 ва 2012 йиллар) Чехия Республикасининг Иқтисодиёт ва менежмент олий мактабида, кафедра мудири, проф. А.Жўраев ва катта ўқитувчи А.Артиковлар (2014 йил) Чехиянинг Централ Богемия университети (CЭНТРАЛ БОҲEМИА УНИВEРСИТИ)да тажриба алмашинувида бўлдилар. Мазкур ташрифлар натижасида Чехиянинг Иқтисодиёт ва менежмент Олий мактаби билан Темпус ҳамда Эразмус Мундус дастурлари доирасида лойиҳалар яратилиши мумкин бўлган соҳалар хусусида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Кафедранинг инновацион-корпоратив ҳамкорлиги, олий таълим – илм-фан – ишлаб чиқариш интеграцияси йўналишидаги ишлари

 

  - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;

 

  - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси;

 

  - «Ўзагросугурта» компанияси;

 

  - Кафедрада 2018 йилда жами 7 млн. сўмлик хўжалик шартномалари асосида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан нашр этилган ўқув, ўқув-услубий ва илмий ишлар: Иқтидорли ёшлар билан амалга оширилган ишлар

  Кафедрада иқтидорлик ёшларни илмий тадқиқот ишларига жалб қилиш бўйича қатор ташкилий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, «Бўлажак солиқчи» илмий тўгараги мунтазам равишда иш олиб бораётган бўлиб, ушбу тўгаракда ҳар ойнинг охирги ҳафтасида Ўзбекистон республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва инвестиция қўмиталаридан этакчи мутахассислар жалб қилинган ҳолда машғулотлар ташкил этилмоқда.

Силлабус

ССТ фанининг «Касбий фаолият асослари» модули

 

Жисмоний шахсларни солиққа тортиш

 

Солиқ мамурчилиги

 

Солиқ тушумлари ҳисоби ва прогнози

 

Солиқ соҳасида ахборот тизимлари

 

Божхона иши

 

Солиқлар ва солиққа тортиш

 

Success helper
Success warning