“СУҒУРТА ВА ПЕНСИЯ ИШИ ” КАФЕДРАСИ
“СУҒУРТА ВА ПЕНСИЯ ИШИ ” КАФЕДРАСИ

  Умумий маълумотлар

 Кафедра мудири: Абдураҳмонов Илёс Хуршидович

 

 Қабул вақти: 1400 – 1700

 

 Телефон: (0 371) 234-70-46

 

 E-mail: sugurtaishi@tfi.uz

 

 Веб-сайт: www.tfi.uz

Кафедрада раҳбарлик қилган профессор-ўқитувчилар ҳақида маълумот

  Кафедранинг биринчи мудири – и.ф.н., доцент Х.Шеннаев. 2004-2013 йилгача бошқарган;
 

  2013-2015 йилларда, и.ф.н.дотс. И.Очилов;

 

  2015 йилдан бошлаб кафедрага и.ф.н., доцент И.Абдурахмонов раҳбарлик қилиб келмоқда.

Кафедра тарихи

 Суғурта соҳаси бўйича тайёрланаётган бакалавр ва магистрларга таълим бериш сифати ва самарадорлигини янада ошириш, бу борада ўқув адабиётлари ва дарсликларининг янги авлодини яратиш заруриятидан келиб чиққан ҳолда институт Илмий кенгашининг 2004 йил 28 октябрдаги 3-сонли қарори ва мазкур қарорни ижро этиш юзасидан қабул қилинган институт ректорининг 2004 йил 7 декабрдаги 166-сон буйруғига асосан “Суғурта иши” кафедраси ташкил этилди. Институт Илмий кенгашининг 2019 йил 6 июлдаги 11.3- сонли қарорига асосан “Пенсия иши” кафедраси “Суғурта иши” кафедраси таркибига қо`шиб юборилиши муносабати билан “Суғурта ва пенсия иши ” кафедрасига ўзгартирилди .

Кафедра бўйича белгиланган штат бирлиги

 Ҳозирги кунда кафедрада 6 та фан номзоди, доцентлар, 3 та катта ўқитувчилар, 7 та ассистентлар фаолият олиб боришмоқдалар. Кафедранининг илмий салоҳияти 33%ни ташкил қилади.

Кафедрага бириктирилган таълим йўналиши ва мутахассисликлар

 5231200 - “Суғурта ва пенсия иши ”.

Кафедрада фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар

Фото сурати ФИШ Илми даражаси ва унвони e-mail
1 Абдураҳмонов Илёс Хуршидович И.ф.н., дотс abdurahmonov@tfi.uz
2 Шеннаев Хо`жаёр Мусурмонович И.ф.н., дотс palk@tfi.uz
3 Баймуратов Турсунбой Махкамович И.ф.н., дотс baymuratov@tfi.uz
4 Юлдашев Обиддин Тошмирзаевич И.ф.н., дотс. yuldashev@tfi.uz
5 Кенжаев Илхом Ғиёсович  PHD kenjayev@tfi.uz
6 Закирходжаева Ширин Акмаловна к.о`қ. zakirhodjayeva@tfi.uz
7 Маврулова Нилуфар Абдуҳалиловна к.о`қ. mavrulova@tfi.uz
8 Матиязова Санобар Ражаббаёвна к.о`қ. matiyazova@tfi.uz
9

Бекназаров Зафар эргашевич

PhD beknazarov@tfi.uz
10 Турсунов Жаҳонгир Пулатович к.о`қ. tursunov@tfi.uz
11

Мақсудова Умида Шарифовна

ассистент maqsudova@tfi.uz
12 Адилова Гулнур Джурабаевна ассистент adilova1@tfi.uz
13 Абдураимова Мафтуна Аҳматовна ассистент abdurayimova@tfi.uz
14 Абдуллаева Назокат Амруллоевна ассистент abdullaeva1@tfi.uz
15 Хамраева Феруза Шодибек қизи ассистент hamraeva@tfi.uz

Ўқув-услубий ишлар

 Кафедра таълим жараёни кадрлар тайёрлаш миллий дастури, “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя қилинган ҳолда ташкил этилган. 5231200 - “Суг`урта ва пенсия иши” таълим йўналиши талабаларига тасдиқланган ўқув ва ишчи режа асосида ўқув жараёни ташкил этилган бўлиб, 21 та (йигирма битта) фан юзасидан таълим жараёни олиб борилмоқда.

 

 Кафедрада ўқитиладиган фанларнинг ҳар биридан модул тизимига асосланган элеcтрон мажмуалар, ўқув-услубий мажмуалар, амалий иш ўйинлари, кейс стадилар, слайдлар, жадваллар ва бошқа кўргазмали қуроллар тайёрланган ва улардан ўқув жараёнида кенг фойдаланилмоқда. Бундан ташқари ҳар бир фандан модул тизимига асосланган электрон мажмуалар интернет платформасига жойлаштирилган.

 

 Кафедра педагог ходимлари ўқув машғулотларини олиб боришда мултимедиа жиҳозларидан, мавзулар бўйича ишлаб чиқилган Поwер Поинт форматидаги тақдимотлардан ҳамда бошқа компютер технологияларидан, аудио ва видео жиҳозлардан фойдаланишмоқда.

 

 Шунингдек, маъруза ва амалий машғулот дарслари республикамизда амалда солиқлар ва бошқа мажбурий тўлов турларининг ҳисобланиш услубиятини тавсифловчи тарқатма материаллар, таҳлилий жадваллар, слайдлар ҳамда кўргазмали қуроллардан фойдаланган ҳолда олиб борилмоқда.

Кафедранинг илмий тадқиқот фаолияти

 Илмий-тадқиқот йўналиши кафедра фаолиятини энг асосий ва ажралмас қисми бўлгани ҳолда, мазкур йўналишдаги ишларга кафедранинг педагог ходимлари, тадқиқотчи илмий ходимлари ва изланувчилари жалб этилган. Кафедрада олиб борилаётган илмий ишлар мавзулари институт Кенгаши томонидан тасдиқланган. Илмий ишларнинг қай даражада кечаётганлиги ва эришилаётган натижалар кафедранинг ҳар ойлик ялпи йиғилишларида муҳокама этиб борилади.

 

 Кафедра педагог ходимлари фаолиятида республика ва хориж журналларида илмий мақолалар билан чиқишлар алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзларининг илмий иш мавзуларининг долзарб жиҳатларини ўзида мужассам этган илмий мақолалари билан чиқишлар қилмоқдалар. Кафедрада 15 нафарга яқин докторантлар, мустақил изланувчилар докторлик диссертатсиялари устида илмий ишлар олиб бораётган бўлса, 2 та йирик инноватсион реал муаммоли мавзулар доирасида хўжалик шартномалари асосида тадқиқот ишлари ҳам олиб борилмоқда. Кафедра томонидан Республикамизда суғурта соҳасининг долзарб муаммоларига бағишланган илмий конференсиялар, давра суҳбатлари ва илмий-назарий семинарлар ўтказилиб келинмоқда. Охирги йилларда кафедра жамоаси томонидан 5 та монография, 2 та дарслик, 7 та ўқув қўлланма, халқаро илмий журналларда 20 дан ортиқ мақола ва тезислар эълон қилинган.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилётган илмий ишлар

 и.ф.н., дотс. Абдураҳмонов Илёс Хуршидович - “Ўзбекистонда суғурта тармоқларини ривожлантиришнинг консептуал асослари”;

 

 и.ф.н., дотс. Шеннаев Хо`жаёр Мусурмонович - “Ўзбекистонда суғурта фаолиятини ривожлантириш йўналишлари”;

 

 и.ф.н., дотс. Баймуратов Турсунбай Махкамбаёвич - “Суғурта фаолиятида рисклар трансфери ва трансформасияси методологиясини такомиллаштириш”;

 

 и.ф.н., дотс. Юлдашев Обиддин Тошмирзаевич - “Молиявий рискларни суғурта қилишнинг методологик асосларини такомиллаштириш”;

 

 PHD Кенжаев Илхом Г`иёсович - “Суғурта ташкилотларининг молиявий ресурсларинини жойлаштириш самарадорлигини ошириш йўллари”;

 

 к.ўқ. Закирходжаева Ширин Акмаловна -“Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимини манзиллигини кучайтиришда ижтимоий суғуртанинг ўрни ”;

 

 к.ўқ. Маврулова Нилуфар Абдуҳалиловна - “Суғурта компанияларининг молиявий барқарорлигини таъминлашда қайта суғуртанинг йўлини ошириш”;

 

 к. ўқ. Матиязова Санобар Ражаббаёвна - “Ўзбекистонда суғурта воситачилиги ва уни такомиллаштириш”;

 

 к. ўқ. Турсунов Жаҳонгир Пулатович - Ўзбекистонда иқтисодиётни ривожлантириш даврида пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш.

Маъанвий-маърифий ишлар

 Буюк келажагимизнинг ҳақиқий маънода яратувчиси ҳисобланган ёшларни юксак билимли ,замонавий технологияларни мукаммал эгаллаган,айни пайтда,тарихан таркиб топган миллий қадриятларимизнинг асл дурдоналарини ўзида мужассам этган комил инсон,баркамол авлод сифатида вояга етказиш институт доирасида ўтган ўқув йиллари давомида олиб борилган маънавий-маърифий ишларнинг ўзагини ташкил этади.

 

 Кафедрада 14 та ўқитувчи асосий штатда бўлиб, шулардан 6 таси “Солиқлар ва Суғурта” факултетининг академгуруҳларига мураббий сифатида бириктирилган.Ҳар бир устоз-мураббий ўз фаолиятига масъулият билан ёндошиб, “Маънавият ва маърифат” соатларини ишчи режага асосан бугунги куннинг долзарб муаммоларини бартараф этишга ҳаракат қилган ҳолда олиб бормоқдалар.

 

 Шу билан бирга талабалар турар жойларида турли хил манавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Узтоз шогирт тизими анаъналарига кўра, талабларга профессор ўқитувчилар бириктирилган хамда кафедра профессор ўқтувчилари томонидан Республикамизнинг турли жойларида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий бунёткорлик ишларининг мазмун моҳияти кенг тарғиб қилиб борилмоқда.

Халқаро ҳамкорлик

 Кафедра республикамиз олий ўқув юртлари билан бир қаторда, бир неча нуфузли хорижий олий ўқув юртлари билан ҳам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Улар жумласига Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети, М.Ломоносов номидаги Москва Давлат университети, Чехия иқтисодиёт ва менежмент олий мактаби, Чехия Сентрал Богемия университети ва Буюк Британиянинг УИС коллежи шулар жумласидандир.

 

Кафедранинг инновацион-корпоратив ҳамкорлиги, олий таълим – илм-фан – ишлаб чиқариш интеграцияси йўналишидаги ишлари

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси президентининг “Олий малумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-51-сон Қарори ижросини таминлаш ҳамда талаба ёшлар ўртасида суғурта маданиятини ошириш , фан-талим-ишлаб чиқариш интегратсиясини такомиллаштириш ва уларни касбга йўналтириш , ахолига кўрсатилаётган суғурта хизматлар сифатини янада яхшилаш шу билан бирга аҳолини суғуртавий химоялаш доирасини кенгайтириш мақсадида “КАПИТАЛ СУГ`УРТА” аксиядорлик жамияти,Тошкент молия институти билан ҳамкорликда “Инноватсион суғурта маркази”ни ташкил этди. Бугунги кунда Инноватсион суғурта марказига институтнинг “Суғурта ва пенсия иши ” талим йўналишида таҳсил олувчи 200 га яқин талабалар жалб этилган бўлиб, компаниянинг малакали ва узоқ йиллик меҳнат тажрибасига эга ходимлари ва тнститут профессор-ўқитувчилари билан биргаликда 5 та мастер-класс, 5-та семинар тренинг, 3 та очиқ дарс ва 10 дан зиёд маруза машғулотлари амалга оширилди.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан нашр этилган ўқув, ўқув-услубий ва илмий ишлар

 Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан бир қатор дарсликлар, ўқув қўлланмаларва услубий қўлланмалар чоп этилиб келинмоқда, масалан:

  • И.Х.Абдурахмонов – «Суғурта назарияси ва амалиёти». Ўқув қўлланма.– Т.: Иқтисод-молия, 2018 й.
  • И.Х.Абдурахмонов, А.К.Казантсева, Г.А.Носирова – «Теорияипрактикастрахования»- Т.: Иқтисод-молия, 2018 й.
  • И.Ғ.Кенжаев, С.Р.Матиязова, Г.Д. Адилова – «Суғурта маҳсулотлари сотишни ташкил этиш» - Т.:Иқтисод-молия,2018 й
  • О.Т.Юлдашев, Ш.А.Закирхаджаева- «Хаёт суғуртаси» Ўқув қўлланма
  • И.Х.Абдурахмонов,”Суғурта маъмурчилиги”. Дарслик
  • И.Х.Абдурахмонов,”Суғурта маъмурчилиги”. Дарслик
  • И.Х.Абдурахмонов,”Умумий Сугурта” Ўқув  қўлланма
  • И.Х.Абдурахмонов,«Обшеестрахования» Ўқув  қўлланма
  • И.Х.Абдурахмонов, Ш.А.Закирхаджаева-«Сугурта маркетинг» Ўқув  қўлланма
  • И.Х.Абдурахмонов, М.А.Абдураимова,Н.А.Амруллоевнав-«Страховое маркетинг» Ўқув  қўлланма
     

 Иқтидорли ёшлар билан амалга оширилган ишлар

  Кафедрада иқтидорлик ёшларни илмий тадқиқот ишларига жалб қилиш бўйича қатор ташкилий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, «Ёш суғуртачи ва бюджетчилар» илмий тўгараги мунтазам равишда иш олиб бораётган бўлиб, ушбу тўгаракда ҳар ойда Суғурта компанияларининг этакчи мутахассислари жалб қилинган ҳолда машғулотлар ташкил этилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Success helper
Success warning