Мурожаатлар
Мурожаатлар

 

Тошкент молия институтида мурожаатлар билан ишлаш борасида жорий йил январь-декабрь ойларида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот

 

 Тошкент молия институтига 2019 йил январь-декабрь ойларида келиб тушган мурожаатлар ва улар бўйича амалга оширилган ишлар қуйидагиларни ташкил этади: 

 

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Вeртуал қабулхонаси орқали келган мурожаатлар 28 тани ташкил қилади. Мазкур мурожаатлар юзасидан ҳар бир фуқарога ўрнатилган тартибда жавоб хатлари юборилган ҳамда тушунтиришлар берилган.

 

- Институтга келиб тушган оғзаки мурожаатлар 12 тани ташкил этади. Оғзаки мурожаатлар юзасидан институт ректори томонидан 3 та, проректорлар томонидан 9 та фуқаро қабул қилинган. Мазкур оғзаки мурожаатларнинг 9 таси қаноатлантирилган, 3та мурожаатчига тушунтириш берилган.

 

- Институтга 113 та ёзма мурожаатлар келиб тушган. Ёзма мурожаатлар юзасидан ҳар бир мурожаатчига ўрнатилган тартибда жавоб хатлари юборилган, тушунтириш берилган ва қаноатлантирилган.

 

- Институтга келиб тушган электрон мурожаатлар сони 1 дона. Мазкур мурожаат хатда кўрсатилган электрон почта орқали жавоб хати юборилган ҳамда қаноатлантирилган.

 

 Веб-сайт орқали мурожаатлар бўлмаган.

 

 

Success helper
Success warning