Психолог
Психолог

Тошкент молия институти психологи Абдулазизова Умида Шуҳратовна ҳақида маълумот

 Абдулазизова Умида Шухратовна 1987 йил 19 февралда Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида тадбиркор оиласида таваллуд топган, миллати ўзбек, маълумоти олий, оилали.

 

 У.Абдулазизова 2009 йилда Низомий номидаги Тошкент педагогика университети Психология факультетини “Педагог психолог” мутахассислиги бўйича битирган.

 

 2009-2011 йилларда Тошкент шаҳри 41 МТМ психологи, 2011-2017 йилларда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 74-МТМ психологи лавозимларида ишлади.

 

 У.Абдулазизова ҳозирда Тошкент молия институти психолиги лавозимида фаолият юритмоқда.

 

 У.Абдулазизова оилали, икки нафар фарзанди бор.

Тошкент молия институти психологининг намунавий лавозим йўриқномаси

 Институт психологи фаолиятининг тадқиқот ва таъсир ўтказиш объекти институт талабалари, ўқитувчилари, ота-оналари бўлиб, ҳисобланади. Уларни алоҳида ёки гуруҳий шаклда тадқиқ қилиш мумкин.

 

 Институт психологи ўз фаолиятини Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор, факультетлар, тиббиёт ходимлари, муайян комиссиялар, ота-оналар ҳамда институт жамоаси билан узвий алоқада амалга оширади.

 

 Институт психологи лавозими бўйича умумий раҳбарликни институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори олиб боради.

  Институт психологининг фаолияти йўналишлари:   

- психопрофилактик ишлар;        

- психологик маориф ва маърифат;

- психодиагностика;

- психик ривожлантириш ва психокоррекция;

- психологик консультация;

 

 Психопрофилактика – институт психологи  фаолиятининг махсус тури бўлиб, талаба ва профессор-ўқитувчилар учун соғлом психологик муҳит яратиш ва улар шахсининг ривожланиши  учун оптимал шарт-шароитларни таъминлаш ҳисобланади.

 Психологик  профилактика ишнинг асосий вазифалари қуйидагилар:

- шахс сифатида шаклланиш, ақлан баркамолликни таъминлашнинг оқилона шарт-шароитларини яратиш;

- шахс камолоти ва интеллектуал тараққиёти бўсағасида вужудга келиши мумкин бўлган психологик нуқсонлар ва бузилишларни ўз вақтида олдини олиш;

- талабани муайян шароитга мослашиши (кўнгил) га оид ишларини олиб бориш, бунинг учун ижтимоий мослашиш  билан боғлиқ бўлган махсус гуруҳлар тузиш, невротик ҳолатларни бартараф қилиш, тарбияси қийин талабалар билан ишлаш ва уларнинг ота-оналари, гуруҳ раҳбари билан алоҳида ишлаш ва ҳакозо);

- талабаларни биринчи босқичга қабул қилиш жараёнида қатнашиш, уларнинг олий таълим-тизимига психологик тайёргарлик даражасини  аниқлаш, профессор-ўқитувчилар билан ҳамкорликда талабалар билан индивидуал ишлаш дастурини ишлаб чиқиш;

- профессор-ўқитувчилар ходимлар, муаллимлар, ота-оналар ўртасида юзага келадиган низоларнинг, оилавий низоларнинг психологик илдизини ўрганиш, уларни келтириб чиқарувчи мотивларни таҳлил қилиш, шахслараро муносабатларнинг асл моҳиятини намоён қилиш, фавқулодаги вазиятларни енгиллаштириш ва тамоман бартараф қилиш йўллари юзасидан маслаҳатлар бериш;

- ёшлар ўртасидаги айш-ишратга, гиёҳвандликка, енгил турмуш кечиришга, қинғир йўл билан бойишга ружу қилувчи шахслар билан индивидуал ишлашни йўлга қўйиш;

- талабаларда, айниқса, талабалар турар жойи ва ижарада яшовчи талабаларда ижтимоий мослашув кўникмасини шакллантириш ва уларнинг ижтимоий  муаммоларини бартараф этишда психологик-педагогик таъсир амалиётларини олиб бориш;

- ҳуқуқбузарлик ва жиноятга мойиллиги бўлган, хулқи оғишган талабаларни  аниқлаш, уларнинг руҳий ҳолатини барқарорлаштириш орқали ижтимоий фаол фаолиятга йўналтириш;

 

 Психик ривожлантириш ва психокоррекция ишлар – йўналиши психологдан талаба, профессор-ўқитувчилар шахси ва интеллектини  таркиб топтииш жараёнига фаол таъсир ўтказишни  тақозо қилади.

 Ушбу йўналишда психолог қуйидаги аниқ ишларни амалга оширади:

- ривожлантирувчи ва психокоррекцион ишлар психолог томонидан ҳар хил шаклларда, вазиятларда ва ҳолатларда ташкил қилинади:

а) амалий психологнинг махсус иши, машғулоти айрим талабалар билан алоҳида ўтказилиши мумкин бўлган машғулотлар режалаштирилади.

б) талабаларнинг ҳар-бир фаолияти махсус равишда амалга оширилиб, талабалар гуруҳларига тарбиявий таъсир ўтказишга йўналтирилган бўлади;

в) ота-оналар педагогик жамоаларга институт ходимлари иштирокида тарбиявий тадбирлар тарзида машғулотлар олиб бориш назарда тутилади.

- психологик маслаҳат бериш;

 

 Институт психологи фаолиятини амалга ошириш методлари қуйидагича бўлиши мумкин:

- психологик маданиятни ўстириш ва тарғиб қилиш мақсадида университет профессор-ўқитувчилари, талабалар билан маърузалар туркуми ва тренинг машғулотлари ўтказиш,уларни тарқатиш;

- талабалардаги хулқи оғишишларни эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;

- турли ҳолатлар бўйича ҳисобда турадиган талабалар билан психопрофилактик ва коррекцион ишларни олиб бориш;

 

 Институт психологининг вазифалари:

 институтдаги ахлоқий-психологик иқлимни, унинг талаба шахсига таъсирини ўрганиш;

 талабаларнинг шахсий муаммоларини аниқлаш мақсадида ижтимоий-психологик диагностика ўтказиш;

 ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни аниқлаш (барча талабалар);

 катталар томонидан тазйиқ ўтказилаётган талабалар муҳофазаси ва улар билан индивидуал ишларни олиб бориш (талабалар билан индивидуал суҳбат);

 нотинч оилалар фарзандаларини эрта аниқлаш;

 Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва қайта тайёрлаш соҳаларидаги қарорларини амалга ошириш.

 

 Психолог фаолиятига доир ҳужжатлар:

 ректор томонидан тасдиқланган йиллик иш режа;

 психологнинг консультацияларни рўйхатга олиш журнали;

 талабалар билан индивидуал ишларни ҳисобга олиш журнали;

 институт талабалар гуруҳларининг ижтимоий-психологик паспортлари;

 талабаларнинг индивидуал-психологик тараққиёти харитаси;

 нохуш оилалар, хавф-хатар даражаси юқори бўлган талабаларнинг маълумотлар банкини яратиш;

 Ота-оналар, педагог ходимлар билан иш юритишга доир материаллар.

 

 Институт психологининг мажбуриятлари:

 Институтнинг Низоми ва психолог кодексига кўра иш юритиш;

 олий таълим муассасалари психологлари фаолияти бўйича методик семинарларда иштирок этиш;

 

 Олий таълим муассасаси психологининг ҳуқуқлари:

 олий таълим муассаси Кенгаши йиғилишларида иштирок этиш;

 талабалар фаолиятини кузатиш мақсадида дарслар ва дарсдан ташқаридаги ишларда иштирок этиш;

 касбий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўз касбий малакасини ошириш;

 меҳнатни ташкил этишнинг қулай шарт-шароитларига эга бўлиш;

 таълим муассасаси раҳбариятидан маслаҳатлар олиш;

 хавф-хатарга мойил талабалар билан ишлашга ягона ёндашувларга доир услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқиш;

 касбий мажбуриятларни муваффақиятли адо этиш учун юқори ташкилотлардан,  зарур шарт-шароитлар яратишини талаб  қилади;

 ота-оналарга зарурият туғилганда оилавий турмуш психологиясига оид консультатив хизмат усулларини тавсия қилади;

 амалиётчи психологнинг меҳнат таътили муддати барча институт профессор-ўқитувчилари билан баробардир;

 

 Институт психологига қўйиладиган малака талаблари:

 олий тоифадаги психолог: ихтисослиги бўйича магистрлик дипломига эга мутахассис, психолог сифатида камида 1 йил иш стажи бўлиши лозим;

 1-тоифадаги психолог: ихтисослиги бўйича магистрлик дипломига эга мутахассис, 2-тоифадаги психолог сифатида камида 1 йил (ихтисослиги  бўйича  магистр  иш  стажига  талаб  қўйилмайди) иш стажи бўлиши лозим;

 2-тоифадаги психолог: психология йўналиши бўйича бакалавр ёки дипломли мутахассис, психолог сифатида камида 2 йил иш стажига эга бўлиши лозим.

 

 

Success helper
Success warning