Хотин-қизлар кенгаши
Хотин-қизлар кенгаши

Институт Хотин-қизлар кенгаши раиси

НУРМУХАМЕДОВА БАРНО ИСМАИЛОВНА

Тел: (998 71) 234-09-53

е-mail: @tfi.uz

 

НУРМУХАМЕДОВА БАРНО ИСМАИЛОВНА

2018 йил 3 сентябрдан Тошкент молия институти “Молия” кафедрасида доцент вазифасини бажарувчи бўлиб ишлайди.

 

Туғилган йили: 08.11.1966. Туғилган жойи - Тошкент шаҳри.

 

Миллати ўзбек. Олий маълумотли. 1987 йилда Тошкент халқ хўжалиги институти(кундузги)ни “Молия ва кредит” мутахассислиги бўйича тамомлаган. Илмий даражаси ва илмий унвони йўқ.

 

Рус ва инглиз тилларини билади.

 

1984-1987 йилларда Тошкент шаҳар Чилонзор туман Халқ депутатлари совети депутати бўлиб сайланган.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

 

1983-1987 йй. Тошкент халқ хўжалиги институти талабаси
1987-1991 йй. Тошкент халқ хўжалиги институти Молия кафедраси ассистенти
1991-1996 йй. Тошкент молия институти Молия кафедраси ассистенти
1996-2007 йй. Тошкент молия институти Молия кафедраси катта ўқитувчиси
2007-2014 йй. Тошкент молия институти Ғазначилик иши кафедраси катта ўқитувчиси
2014-2018 йй. Тошкент молия институти Пенсия иши кафедраси катта ўқитувчиси
2018 й. - ҳ.в.

Тошкент молия институти Молия кафедраси  доцент вазифасини бажарувчи

 

     Тошкент молия институти Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти институтда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар ҳамда институтнинг бакалавриат йўналишларида ва магистратура мутахассисликларида таҳсил олаётган талаба-қизлар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган жамоат ташкилоти бўлиб, унинг асосий мақсади – жамиятда иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш жараёнларида хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама жадал ривожланишида хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза этиш, мустаҳкам оилаларни барпо этиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, хотин-қизларни турли ёт оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш ҳамда маънавий камолотини юксалтиришдан иборат.

 

     Бугунги кунда  институтда жами бўлиб 868 нафар талаба-қизлар таҳсил оладилар, шундан, бакалавриат таълим йўналишларида – 818 нафар, Магистратура бўлимида 50 нафар талаба-қизлар ўқийди. Институтда фаолият олиб бораётган 391 нафар педагог-ходимнинг қарийб 182 нафарини аёллар ташкил қилади, уларнинг сафида институт факультетлари, кафедралари ва бўлинмаларининг 5 нафар раҳбар ходимлари, 5 нафар фан докторлари, профессорлар, 20 нафар фан номзоди, доцентлар, 7 нафар PhD илмий даражасига эга бўлганлар фаолият олиб бормоқдалар.

 

     Институтда таҳсил олаётган талаба-қизлар таркибида номдор стипендиялар соҳиблари, республика миқёсидаги кўрик-танловлар ғолиблари, фан олимпиадалари совриндорлари мавжуд. 120 нафардан ортиқ талаба-қизлар Талабалар турар-жойида истиқомат қиладилар. Талаба-қизларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида институт факультетларида “Қизларжон” клублари фаолият олиб боради, уларга катта ҳаёт тажрибасига эга бўлган аёл педагог-ходимлар раҳбарлик қиладилар. Клублар фаолияти доирасида институтда турли мавзу ва мазмундаги ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, семинар-тренинглар, кўрик-танловлар, байрам намойишлари ўтказиб борилади.

 

Success helper
Success warning