«Халқаро валюта муносабатлари» дарслиги чоп этилди

«Халқаро валюта муносабатлари» дарслиги чоп этилди

 

Тошкент молия институти «Халқаро молия-кредит» кафедраси мудири, и.ф.д., профессор Ж.Х. Атаниязов ва доцент и.ф.н. Э.Д. Алимардонов ҳаммуаллифлигида «Халқаро валюта муносабатлари» дарслиги чоп этилди.

Дарсликда «Халқаро валюта муносабатлари» фанининг асосий масалалари қисқа ва тушунарли тилда баён этилган.

Ушбу дарсликда халқаро валюта муносабатларининг моҳияти ва асосий функциялари, жаҳон валюта тизими ривожланиши, валюта курси ва унга таъсир этувчи омиллар, валюта операциялари, Марказий банкнинг валюта сиёсати, жорий ва спот валюта операцияларининг моҳияти, уларнинг амалга ошириш шакллари, капитал ҳаракати билан боғлиқ валюта операцияларини амалга ошириш тартиби, форвард валюта операциясининг моҳияти  ва унинг бошқа операциялардан фарқли жиҳатлари, фючерс валюта операциясининг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари, опцион валюта шартномаларининг турлари ва шакллари, валютавий своп операциясининг моҳияти ҳамда асосий жиҳатлари, нақд пул (валюта) ўтказмалари тизими ва унинг турлари, халқаро тўлов карталари ва улардан фойдаланиш тартиби, валюта рискининг турлари ва уларни бошқаришнинг асосий йўллари, тижорат банкларининг очиқ валюта позициясини юритиш тартиби каби масалалар ёритилган. 

Дарслик олий ўқув юртларининг иқтисодий йўналишида таҳсил олаётган талабаларга, илмий изланувчиларга ҳамда мазкур фанни ўқитадиган профессор-ўқитувчиларга мўлжалланган.

13:15 / 2023-12-19
Success helper
Success warning