“Оператив ва стратегик бошқарув ҳисоби” дарслиги чоп этилди

“Оператив ва стратегик бошқарув ҳисоби” дарслиги чоп этилди

 

Тошкент молия институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси профессори А.Х. Пардаев, доцент З.А. Пардаева ва “Банк ҳисоби ва аудит” кафедраси доценти, PhD Ш.А. Пардаевалар ҳаммуаллифлигида “Оператив ва стратегик бошқарув ҳисоби” дарслиги чоп этилди.

 

Дарсликда “Оператив ва стратегик бошқарув ҳисоби” фанининг асосий масалалари қисқа ва тушунарли тилда баён этилган.

 

Мазкур дарслик “Оператив ва стратегик бошқарув ҳисоби” курсининг асосий мавзулари бўйича масалалар, муаммоли масалалар, иллюстратив мисоллар, вазиятли ҳолатлар таҳлили ва тест саволларини ўз ичига олган. Дарслик талабаларга оператив ҳамда стратегик бошқарув ҳисобининг моҳияти, унинг асосий вазифалари, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва менежерлари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда харажатлар ҳисобини ташкил қилиш, ишлаб чиқилаётган маҳсулот бирлиги таннархини ҳисоблаш усуллари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга (ишлар, хизматларга) баҳони белгилаш, фойдани ҳисоблаш, турли хил бошқарув қарорлари ичидан энг оптималини танлаш усулларини ўрганишга амалий ёрдам беради. Дарсликда ўқувчига, яъни фойдаланувчига қулай бўлиш учун кўпчилик ҳолатларда, шартли равишда, қисқа миқдорли сонлардан ҳамда “сўм” сўзи ўрнида (п.б.) белгисидан фойдаланилди.

 

Дарслик 1-босқич магистратура мутахассислигининг 70410101 - бухгалтерия ҳисоби (тармоқлар ва соҳалар бўйича) йўналиши бўйича таълим олувчилари учун тавсия этилган.

 

11:00 / 2023-12-19
Success helper
Success warning