Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги
Бугун, 9 февраль куни буюк шоир ва мутафаккир Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан Адиблар хиёбони мажмуасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Тошкент молия институти Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор в.в.б. Ў.Нарбаев, Тошкент молия институти Илмий-адабий маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод, Талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлим бошлиғи У.Раджабов, “Ўзбек ва рус тиллари” кафедраси мудири, доцент Н.Юнусова, профессор Н.Ҳусанов, институт профессор ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ғазал мулкининг султони Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳазратлари ва у зотнинг нафақат туркий, балки бутун дунё адабиётидаги катта ўрни ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди.
Шундан сўнг Адиблар хиёбонида жойлашган Алишер Навоий ҳайкали ёнида мутафаккир хотираси ёд этилди ва буюк бобокалонимизга алоҳида эҳтиром кўрсатилди.