Таъзим сизга, азиз устозлар!
Дедилар: дунёда асли ким азиз?
Айтдилар: устоздир, устоз бегумон.
Тағин айтдиларки: азиз шубҳасиз
Устоз қадрига етолган инсон.
Жамиятнинг бугуни ва келажаги, унинг маданий-маърифий ва маънавий салоҳияти таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Таълим-тарбия тизимидаги ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан ўқитувчи ва мураббийларга боғлиқ.
Бугун, 30 сентябрь куни институтимизда “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан кўтаринки руҳдаги байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, педагог ходимлар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.
Тадбир очилишида ректор Т.Тешабаев сўзга чиқиб, институтда фаолият юритаётган барча устоз-мураббийларни самимий муборакбод этди. Шундан сўнг, олийгоҳда узоқ йиллардан бери фаолият юритиб келаётган педагог ходимларга, профессор-ўқитувчиларга байрамона эсдалик совғалари топширилди.
Байрамга ташриф буюрган санъаткорлар, “Молиячи гулшани” ашула ва рақс ансамбли томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига янада кўтаринки руҳ бағишлади.
Шунингдек, устоз-мураббийлар учун байрамона дастурхон ташкил этилди.