Институт Хотин-қизлар кенгашининг байрам табриги
Soʻradilar, “Розимисан тақдирингдан?”
“Розиман” деб ўйлаб-нетмай жавоб қилдим.
Сўнгра эса ортга қараб ҳаёт йўлим,
Босиб ўтган ҳар кунимни ҳисоб қилдим.
Мен эришган яхшиликлар бошқа мавзу,
Бу мавзуга қайтиш учун бўлар маврид.
Сўзламоққа чоғланганим дорилфунун
Институтни алқагани тўлар сабрим.
Ўттиз йилки, обрўсига путур етмас,
Илм деган либосидан оҳор кетмас.
Раҳбарлари раҳбарликда собитқадам,
Ҳар қарори ижро бўлар, бекор кетмас.
Муродхўжа устоз қўйган тамалтошин
Биноларин бунёд қилди Алишерлар,
От босмаган изларини тойлар босиб
Низомиддин, Улуғбеклар, Баходирлар.
Институтнинг толиблари вазир бўлди,
Ҳоким бўлди, эл корига ҳозир бўлди.
Олим бўлди, олимаю фозил бўлди.
“Мардлик” деган орден олди, қойил бўлди.
Ҳар замоннинг ўз ташвиши-ўйлари бор,
Ўз мақсади, машварату-тўйлари бор.
Ўз раҳбари, йўлбошчиси, бойлари бор,
Ғалабаси, шохсупада жойлари бор.
Тўлқин ака, лойиҳангиз қад кўтариб, бино бўлсин,
Ичи тўла маънавият, маърифату зиё бўлсин.
Илмий мактаб, одобхона, ибратхона,
Илми толиб кўзларига малҳаму тўтиё бўлсин.
Бугун сиздек устозларни табриклашни шараф билдик,
Юрти учун хизмат қилган шу мардларни тавоб қилдик.
Она-Ватан равнақининг, тинчлигининг посбонлари
Доим соғу-омон бўлиб юришини тилак қилдик!
Муаллиф: Барно Нурмуҳамедова Институт Хотин-қизлар кенгаши раиси