Стартап лойиҳа муҳокамаси
Жорий йилнинг 24 январь куни Тошкент молия институтининг «Digital Finance» инкубация ва акселерация марказида priceme.uz - электрон баҳолаш платформаси стартап лойиҳасини муҳокамаси бўлиб ўтди.
Лойиҳа муҳокамасида институт Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор А. Исламкулов, Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими бошлиғи Н.Мавланов, Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи Г. Холиқулова, «Дигитал Финанcэ» инкубация ва акселерация маркази бошлиғи Н.Қасимова, марказ бош мутахассиси А.Хаитов ҳамда лойиҳа ташаббускорлари иштирок этдилар.
Мазкур стартап лойиҳа баҳолаш компаниялари учун ягона онлайн интерактив хизматлар жамланган платформа ҳисобланади. Учрашув давомида лойиҳанинг истиқболдаги қилиниши керак бўлган ишлари, уни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди ҳамда ташаббускорларга бу каби лойиҳаларни институт доимо қўллаб-қувватлаши, шунингдек, стартап лойиҳани ривожлантириш учун керакли имкониятлар яратилиши таъкидлаб ўтилди.