«Зулфияхоним – вафо ва садоқат тимсоли»

«Зулфияхоним – вафо ва садоқат тимсоли»

 

Ҳар йили баҳорнинг илк кунида таниқли давлат ва жамоат арбоби, садоқат ва вафо куйчиси, Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия Исроилованинг таваллуд куни кенг нишонланади. Мазкур сана муносабати билан 2023 йил 1 март куни институтда «Зулфияхоним – вафо ва садоқат тимсоли» деб номланган бадиий кеча ва эл ардоғидаги ижодкорлар ва таниқли шоиралар билан ижодий учрашув ташкил қилинди.

















 

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Дўстлик» ордени соҳибаси, таниқли шоира  Зулфия Мўминова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бўлим бошлиғи, ноёб истеъдод эгаси ва бетакрор ижодкор, «Шуҳрат» медали соҳибаси, шоира Фароғат Худойқулова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Бобур Бобомурод иштирок этдилар.













 

Тадбирнинг мазмуни ижодкор талаба-ёшларнинг баҳор мавзусидаги гўзал рақслари ва бадиий-шеърий композициялари билан янада бойиди.

21:27 / 2023-03-01
Success helper
Success warning