Oлий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган Баҳорги Форум

Oлий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган Баҳорги Форум

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши раиси А.Арипов раҳбарлигида ўтказилган фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши мажлисида 2022 йилда олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган Баҳорги Форумга илмий тадқиқоти якунланган, тижоратлаштиришга ҳамда жорий этишга тайёр лойиҳаларни танлаб олишни ташкил этиш мақсадида 2022 йил 18 февраль куни Инновацион ривожланиш вазирлигида вазирликлар кесимида тақдимотлар ташкил этилди. 

Ушбу учрашувда Тошкент молия институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Исламкулов Алимназар Худжамуратович ва Илмий инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими бошлиғи Мавланов Нормумин Нормаматовичлар иштирок этишди. Тақдимотлар якунида Тошкент молия институти «Хўжалик юритувчи субъектлар кредитга лаёқатлилигини баҳолашнинг скоринг модели-1.0» электрон дастури ва «Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ва рейтингини аниқлаш тартиби» электрон дастури инновацион ишланмалари билан иштирок этиб, Баҳорги Форумга қатнашиш учун йўлланма олишга эришди.


19:29 / 2022-02-18
Success helper
Success warning