ATB Ҳамкорбанк вакиллари ва Тошкент молия институти битирувчилари иштирокида учрашув ташкил этилди

ATB Ҳамкорбанк вакиллари ва Тошкент молия институти битирувчилари иштирокида учрашув ташкил этилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, бугуннинг ўзида ҳар бир битирувчини аниқ бир ташкилотга бириктиришни таъминлаш билан бирга, унинг бўлажак иш жойи, ишлаши ва ижтимоий шароитларини аниқ белгилаш зарур. Мамлакатимизда ёшлар муаммоларига, уларнинг иш билан бандлигига катта эътибор берилмоқда, хусусан, меҳнат бозорига биринчи марта кириб келаётган ёшларни ишга жойлаштириш устувор вазифалардан бири сифатида қаралаётганлиги ҳам буни тасдиқлайди. Бугунги кунда Тошкент молия институти раҳбарияти томонидан битирувчиларини иш билан таъминлашда кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги ёш мутахассисларга катта имкониятлар яратмоқда. 

2021/2022 ўқув йили битирувчилари ва асосий иш берувчилар ўртасида мулоқотни ташкил этиш мақсадида 2021 йил 11 ноябрь куни институтнинг асосий Ҳамкор ташкилотларидан бири АТБ Ҳамкорбанк вакиллари иштирокида банкнинг кадрларга бўлган эҳтиёжини тўлдириш, Тошкент молия институти битирувчиларини банкнинг мавжуд бўш иш ўринларига танлаб олиш юзасидан  танлов  ўтказилди.

Мазкур танловни ташкил этишдан асосий мақсад - Тошкент молия институтини тамомлаётган ёш мутахассисларга АТБ Ҳамкорбанкнинг мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар бериш ва талабаларнинг битирув олди амалиётларини банкнинг филлиалларида ташкил этиш ва институт битирувчиларини ишга жойлаштиришдан иборат.

Тадбирда АТБ Ҳамкорбанк масъул ҳодимлари талабаларга банкнинг фаолияти тўғрисида, банкдаги меҳнат ва маиший-маданий шарт-шароитлар, иш ҳақи миқдорлари ҳақидаги маълумотлар беришди.




 

Ўз навбатида Ҳамкорбанк вакиллари ҳам битирувчилар билан бевосита суҳбат ўтказиш, ўзларига зарур бўлган кадрларни ишга танлаб олиш ва ўзаро манфаатли шартномалар ва келишувлар расмийлаштириш имкониятига эга бўлишди.






 

Институтни тамомлаётган талабаларни тўлиқ иш билан банд этиш юзасидан институтда амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар битирувчиларга ишга жойлашиш борасида янада кенгроқ имконият ва шароитлар яратиб бермоқда. Тошкент молия институтида ўтказилаётган мазкур тадбир натижасида иштирок этувчи талабалар қизиқарли таклифлар олишади ва ишончимиз комилки, тадбир уларнинг келажакдаги касбий ўсишида навбатдаги  омадли  қадам бўлиб қолади.

 

12:38 / 2021-11-12
Success helper
Success warning