Тошкент молия институти “Молия” факультети “Халқаро молия-кредит” кафедраси томонидан “Инсон шахсини ривожлантиришда ҳуқуқий маданиятнинг аҳамияти” мавзусида талабалар билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбир
Тошкент молия институтининг “Халқаро молия-кредит” кафедраси профессор-ўқитувчилари, ММТ-94-95 ва ММ-64i гурух талабалари, институт тюторлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прократурасининг “Фуқароларнинг ҳуқуқи ва эркинликларини ҳимоя қилиш” бўлими бошлиғи, юридик фанлар доктори Т.A.Умаров иштирокида 2021 йил 11 ноябрь куни “Инсон шахсини ривожлантиришда ҳуқуқий маданиятнинг аҳамияти” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида маърузачи ҳуқуқий маданият жамиятнинг қонунчилик ва мавжуд қонунлардан аҳолининг хабардорлик даражаси, ҳуқуқ нормаларига риоя қилиниши ва уларга бўйсунмаган шахсларга нисбатан қўлланиладиган чора-тадбирларга боғлиқлиги ҳамда унинг инсон шахсини ривожлантиришда тутган ўрни алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтди.
Буюк келажагимизнинг мустаҳкам пойдевори бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига қарийб ўттиз йил бўлмоқда. Ҳар бир фуқаро, энг аввало, Конституцияни яхши билиши, ундаги нормаларни ўрганиши, ўзининг ҳуқуқи, бурчи ва мажбуриятларини тўла англаши ва уларни ҳаётда қўллай олиши керак. Йиллар ўтгани сайин, биз ушбу тарихий ҳужжатнинг давлатимиз ва жамиятимиз, шунингдек ҳар бир фуқаро ҳаётидаги тутган ўрни бебаҳо эканлигини ва аҳамиятини теранроқ ҳис қилмоқдамиз. Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан иштирок этиб, маърузачилар томонидан тегишли жавоблар олдилар.