Талабамиз халқаро олимпиада ғолибаси!
Жорий йилнинг 3-9 октябрь кунлари Россия Федерацияси Сочи шаҳридаги Сириус федерал марказида Молиявий хавфсизлик бўйича биринчи халқаро олимпиада бўлиб ўтди.
Қувонарлиси Тошкент молия институти магистратура талабаси Тожибоева Нилуфар Баходиржон қизи олимпиадада муносиб қатнашиб «Иқтисодиёт, молия ва кредит, иқтисодий хавфсизлик» йўналиши бўйича ғолиб бўлди ва II-даражали диплом соҳибасига айланди.
Бугун, 13 сентябрь куни халқаро олимпиада ғолибаси Тожибоева Нилуфар Баходиржон қизини эришган улкан ютуғи билан муносиб тақдирлаш мақсадида институт ректори Т.Тешабаев, проректорлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирокида тадбир ташкил этилди. Юқори натижа қайд этган талабамизга 5 млн. сўм миқдорида рағбатлантириш пули, смартфон берилди. Ушбу мукофотни институт жамоаси номидан ректор Т.Тешабаев топширди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, май-июнь ойларида бўлиб ўтган мазкур олимпиаданинг саралаш босқичида Россия, Беларус, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан 31 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашди. Натижада 500 киши 3-9 октябрь кунлари Сочида бўлиб ўтадиган финалга йўлланма олишди. Етти кун давомида 500 нафар иштирокчи молиявий хавфсизлик бўйича беллашдилар ва бир қатор тематик тадбирларда қатнашдилар.
ТМИ матбуот хизмати