Тошкент молия институтига Полоцк давлат университети ректори ташрифи
Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Тошкент молия институтига Полоцк давлат университети ректори Олег Александрович Романов ҳамда ўқув ишлари бўйича проректор Голубев Юрий Петрович ташриф буюрди.
Тошкент молия институти ректори Тешабаев Тўлқин Закирович институтимизга амалий ташриф билан келган Полоцк давлат университети ректори Олег Александрович Романов билан учрашув ўтказди.
Ректор меҳмонни институмизга ташрифи билан қутлар экан, Тошкент молия институти Полоцк давлат университети билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Томонлар ўқув-услубий, илмий ва бошқа соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Мулоқотда сўнгги йилларда томонларнинг ҳамкорлигида ташкил этилган ТМИ-ПДУ қўшма факультетини янада кенгайтиришга, сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга интилиши натижасида эришилаётган ижобий ишлар мамнуният билан қайд этилди.
Учрашувда Тошкент молия институти ва Полоцк давлат университети ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.