Халқаро ҳамкорлик доирасидаги амалий ҳаракатлар

Халқаро ҳамкорлик доирасидаги амалий ҳаракатлар

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни институт ректори Т.Тешабаев бошчилигидаги делегация Малайзиядаги Утара университетининг (Universiti Utara Malaysia) Куала-Лумпур шаҳридаги кампусига ташриф буюрди.

 

 

 

 

Ташриф доирасида UTARA университетининг раҳбарияти билан музокара ўтказилди. Музокарада малакали кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш, икки олийгоҳ ўртасидаги истиқболдаги таълим ва илмий жараёндаги амалий фаолиятларини ташкил этиш каби муҳим масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, учрашув давомида қўшма таълим дастурларини очиш,  профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинув дастурларини амалга ошириш қаратилган меморандум имзолашга келишилди.

 

 

Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, Утара университети 1984 йилда ташкил этилган бўлиб, QS World University Rankings рейтингида 481 ўринни, Times Higher Education (THE) рейтингида эса 401-500 ўринни эгаллаб турибди. Шунингдек, университет Малайзия олий таълим муассасалари рейтинги орасида 3 ўринни эгаллаган.

 

Вакилларимизнинг Малайзиядаги амалий ташрифлари давом этмоқда...

10:52 / 2023-11-07
Success helper
Success warning