Часто задаеваемые вопросы
Часто задаеваемые вопросы

Ўқитишни тўлов-контракт шакли билан боғлиқ саволлар ва жавоблар

 

  1. 2020-2021 ўқув йили учун тўлов контракт миқдорлари қанча бўлади?

Олий таълим муассасаларида контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдори билим соҳалари, соҳа ва таълим йўналишлари, таълим шакллари (кундузги ёки сиртқи) ва таълим босқичлари (бакалавриат, магистратура, иккинчи ва ундан кейинги таълим) бўйича алоҳида, ҳар ўқув йили учун белгиланади.

Талабалар ва уларнинг ота оналари, Кадрлар буюртмачиларининг мурожаатларини ҳамда Коронавирус пандемияси шароитини эътиборга олиб, Тошкент молия институтида 2020/2021 ўқув йили тўлов-контракт миқдорларини оширмаганлигини, аввалги ўқув йилида белгиланган тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз сақлаб қолинган. 2020-2021 ўқув йили тўлов контракт миқдорларини қуйидаги жадвал маълумотларида келтирилган*.

 

Таълим йўналишлари

Стипендияли

Стипендиясиз

Суммада, (сўм)

МҲТЭКМ бараварида

Суммада, (сўм)

МҲТЭКМ бараварида

БАКАЛАВРИАТ

Иқтисод

14 265 930

21

9 129 930

13,4

Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар

14 945 260

22

9 809 260

14,4

МАГИСТРАТУРА

Иқтисод

15 624 590

23

10 488 590

15,4

Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар

16 303 920

24

11 167 920

16,4

СИРТҚИ

Иқтисод (биринчи олий таълим)

-

-

9 510 620

14,0

Иқтисод (иккинчи олий таълим)

-

-

10 189 950

15,0

 

Изоҳ: *Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари оширилганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари навбатдаги ўқув семестри бошидан мос равишда оширилади.

 

  1. Институтда ўқитиш учун контрактларни расмийлаштирилиши тартиби қандай?

Институтда ўқитиш учун контракт икки ёки уч томонлама бўлиб, бунда Абитуриенлар ва талабалар (кундузги таълим шакли бўйича) ўз ҳоҳишларига кўра контрактларни стипендияли ҳамда стипендиясиз шаклда расмийлаштиришлари мумкин. Бунда контракт миқдорида ҳар ойда талабага тўланадиган базавий стипендия миқдори инобатга олинади.

икки томонлама контрактда: бир томондан — олий таълим муассасасининг ваколатли шахси, иккинчи томондан — абитуриент ёки талаба ёхуд уларнинг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар);

уч томонлама контрактда: бир томондан — олий таълим муассасасининг ваколатли шахси, иккинчи томондан — юридик ёки жисмоний шахс яъни буюртмачи, учинчи томондан — абитуриент ёки талаба .

 

  1. Тўлов контракт миқдорлари қайси мезонларга асосан белгиланади?

Олий таълим муассасаларида контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдорини белгилаш бир талабани ўқитиш билан боғлиқ харажатлар миқдоридан келиб чиқиб амалга оширилади. Бунда, таълим йўналишлари ва таълим жараёни хусусиятлари, бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг чекланган нормативлари, профессор-ўқитувчилар, ишчи ходимлар иш ҳақлари ва иш берувчининг ижтимоий тўловлари ва бошқа жорий сақлаш харажатлари, коммунал харажатлари ва бошқа ўқитиш билон боғлиқ харажатлар хисобга олинади.

 

  1. Ўқитишнинг контракт шаклидан тушган маблағлар қайси сарф-харажатларгв йўналтирилади?

 

Ўқитишнинг контракт шаклидан шу жумладан оширилган тўлов-контракт асосида тушган маблағлар белгиланган тартибда тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида қуйидагиларга сарфланади. :

Институтнинг кундузги таълим шаклида контракт асосида таълим олаётган ҳамда стипендияли базавий контракт суммасини амалга оширган талабаларига стипендиялар тўлашга;

Институт профессор-ўқитувчилари, ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари, шунингдек ягона ижтимоий тўловлар бўйича харажатларни тўлашга;

ОТМлар талабаларга масофавий (онлайн) таълим бериш жорий этилгани муносабати билан уни ташкил этиш бўйича моддий базасини яратишга.

Институтда бино ва иншоотларни жорий сақлаш, таъмирлаш ҳамда коммунал хизматлар бўйича харажатларни тўлашга;

ўқув-лаборатория бинолари, талабалар турар жойлари ҳамда бошқа бино ва иншоотларни, асбоб-ускуналарни жорий ва капитал таъмирлашга, олий таълим муассасасининг ҳудудини ва атрофини ободонлаштиришга, шунингдек қурилиш-таъмирлаш ишларига;

ўқув, илмий-тадқиқот ва лаборатория жиҳозлари, юмшоқ ва қаттиқ инвентарлар, мебеллар, ўқитишнинг техник воситалари, компьютер техникаси ва уларнинг эҳтиёт ҳамда бутловчи қисмларини, керакли материалларни ва бошқаларни сотиб олиш ҳамда таъмирлашга;

Институтнинг Ахборот-ресурс маркази (кутубхона) фондини янги ўқув адабиётлари билан тўлдиришга;

Маънавият ва маърифат тадбирларини (талабалар ўртасида ўтказиладиган турли танловлар, КВН тадбирлари, спорт мусобоқалари ва бошқалар) ўтказиш бўйича харажатларга;

хорижий олий ўқув юртларида истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларни малакасини ошириш ва стажировка ўташларига;

Институт ходимларини моддий рағбатлантиришга (устама, мукофот) ва талабаларга моддий ёрдам кўрсатишга;

Институт ўқув жараёни билан боғлиқ бошқа харажатларни қоплашга.

Харажатларни амалга оширишда маблағлар биринчи навбатда стипендия, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда энергия ресурслари ва коммунал хизматларнинг ҳақини тўлаш мақсадларига йўналтирилади.

Ўқув жараёни масофавий ташкил қилинган холатларда ҳам барча сарф-харажатлар ўзгаришсиз қолади .

 

  1. Тўлов контракт суммаларини мобил иловалар орқали амалга ошириш имкониятлари мавжудми ?

Тижорат банклари томонидан талабаларнинг тўлов контракт суммалари амалга ошириш учун бир қанча имкониятлар яратилган.

Талабалар тегишли шартномалар расмийлаштиргандан сўнг уйда туриб контракт тўловларини банкларнинг мобил иловалари ҳамда PAY ME, CLICK ва шу каби лицензияга эга бўлган мобиль иловалар орқали амалга оширишлари мумкин.

 

  1. Табақалаштирилган тўлов контракт суммасини тўлаш тартиби қандай?

Олий таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасидаги қабул параметрлари чегарасига етмаган, ҳамда қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун амалда ўрнатилган миқдорга нисбатан табақалаштирилган тўлов-контрактнинг миқдорлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва  тегишли қарорларига асосан белгиланади. Табақалаштирилган тўлов-контракт микдорлари бакалавриат таълим йўналишлари бўйича белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт микдорларига нисбатан ҳисобланади.

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб табақалаштирилган тўлов контракт бўйича ўқиш истагини билдирган абитуриентларга бир йиллик контракт суммасини бўлиб тўлаш имконияти берилган яни абитуриентнинг талабалар сафига қабул қилиниши учун йиллик сумманинг камида 50 % ини тўланади қолган қисмини ўқув йили давомида тўлаши мумкин.

 

Тошкент молия институтида

 ўқитиш харажатлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 

Пандемия муносабати билан олий таълим муассасаларида масофавий ўқитишни барча таълим шаклларида олиб бориш бўйича дастлабки тажриба нисбатан қисқа муддат ичида, 2019/2020 ўқув йилининг иккинчи семестридан жорий қилинди. Тошкент молия институти ўқув жараёнини узлуксиз давом эттириб, талабаларга ўқув йилини (курсни) якунлашга имконият яратиш ҳамда уларнинг билим олиш фаолиятини масофадан туриб методик қўллаб-қувватлаш мақсадида масофавий ўқитиш платформаси ишга туширилган.

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда тўлов-контракт асосида ўқитиш миқдорларини қайта кўриб чиқиш масаласи муҳокамалар марказига чиқмоқда. Талабаларимиз учун янада тушунарли бўлиши Тошкент молия институтида ўқитишнинг минимал харажатлари тўғрисида аниқ мисолларни ортиқча изоҳларсиз келтириб ўтсак, хулоса чиқаришни эса талабаларимизнинг ўзига қолдирамиз.

Демак, бугунги кунда зарур бўлган биринчи даражали (жорий сақлаш) сарфларни ҳисобга олган ҳолда атрофлича тахлил қилинганда 2020/2021 ўқув йили учун Тошкент молия институтида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кундузги таълим шаклида бир талабани бир йиллик ўқитиш харажати (стипендиясиз) 11,7 млн.сўмни ташкил этмоқда.

Бунда харажатлар таркибида, профессор-ўқитувчи, ходимлар иш ҳақлари ва иш берувчининг ижтимоий тўлови учун 8,6 млн.сўм (умумий харажатга нисбатан 73,5%), бошқа жорий сақлаш харажатлари учун 3,1 млн.сўм (умумий харажатга нисбатан 26,5%) шундан, коммунал харажатлар учун 0,3 млн.сўм (умумий харажатга нисбатан 2,3%)ни ташкил этмоқда. Юқорида келтирилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, институт харажатларининг асосий қисми профессор-ўқитувчи ва ходимлар иш ҳақларига тўғри келмоқда. 2020 йилнинг 1 апрелидан профессор-ўқитувчилар масофавий иш режимига ўтган ҳолда тасдиқланган фан дастурлари асосида белгиланган дарсларни онлайн кўринишида ўтиб,белгиланган ўқув ва методик юкламаларини бажарди. Институт талабалар учун масофавий (онлайн) таълим бериш жорий этилганлиги муносабати билан уни ташкил этиш учун қўшимча техник ва методик таъминот яратилди.

Амалда эса базавий тўлов-контракт миқдори (стипендиясиз)
9,4 млн.сўм этиб белгиланган бўлиб, жорий сақлаш харажатларининг 80% ни қопламоқда. Бу йил пандемия сабабли ижтимоий шароитни ҳисобга олган холда 2020/2021 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорини ўзгартирмаслик белгиланди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, тўлов-контракт асосида ўқиётган талабани ўқитишнинг минимал харажатлари учун тўловлар 2,3 млн.сўмга кам тўламоқда. Мазкур харажатлар институт томонидан пуллик таълим хизматлари ва бошқа тадбиркорлик асосида ишлаб топилган маблағлар ҳисобидан қопланиши белгиланган.

Республикада пандемия муносабати билан эълон қилинган карантин чекловлари даврида институтнинг барча профессор-ўқитувчи ва ходимларига белгиланган тартибда иш ҳақлари, жумладан талабаларга стипендия тўловлари ҳам тўлаб келинмоқда.

Янги ўқув йили қайси шаклда бошланишидан қатъий назар: анъанавий ёки масофвий шаклда бўладими, институт томонидан талабаларнинг сифатли таълим олишларини таъминлаш учун зарур ишлар олиб борилади. Бу борада орттирилган тажриба ва йўл қўйилган камчиликлардан хулоса қилинган ҳолда, барча ресурслар ишга солинади. Пандемия муддатлари узайтирилиб, ўқиш онлайн тарзда давом эттирилган холатда ҳам, тўлов-шартнома асосида таҳсил оладиган талабалар ва уларнинг ота-оналари хавотирланишга ҳеч қандай асос йўқ. Институтда тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган ҳар бир талабага институт раҳбарияти томонидан индивидуал ёндошган ҳолда имоният яратиб берилади. Ижтимоий кам таъминланган алохида талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланган.

 Тошкент молия институти олий маълумот олиш истагида бўлган ёшларимизнинг танловини ҳурмат қилган ҳолда, уларнинг малакали мутахассис бўлишларини таъминлаш учун мавжуд барча имкониятларни сафарбар этади.

Success helper
Success warning