ТОШКEНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ ТЮТОР ЛАВОЗИМИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН  ҚИЛАДИ!

ТОШКEНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ ТЮТОР ЛАВОЗИМИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН  ҚИЛАДИ!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9-центябрдаги «Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 563-сонли қарорига мувофиқ республикадаги барча олий таълим муассасаларида тюторлик фаолияти ташкил этилди.

Шу муносабат билан Тошкент молия институти маъмурияти тюторлик лавозимида ишлаш истагини билдирган фуқароларни ишга таклиф этади.

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТЮТОР ЛАВОЗИМИНИНГ «ТАРМОҚ ТАЪРИФ-МАЛАКА МАЪЛУМОТНОМАСИ» 

Малака талаблари:

✅Тюторлар олий маълумотга эга бўлиши (илмий даража ва илмий унвонга ҳамда магистрлик дипломга эга шахсларга афзалликлар берилади);

✅25 ёшдан кичик, 55 ёшдан (аёллар учун 50 ёш) катта бўлмаслиги; 

✅педагогик ва психологик, ўқув-тарбиявий, ўқув-услубий, таълим тизимида бошқарув фаолияти билан шуғулланган, ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий йўналишда 2 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши;

✅Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тюторларни танлов асосида ишга қабул қилишда уларга нисбатан қораловчи ҳужжат (жиноят содир этмаган, педагоглик ҳуқуқидан маҳрум этилмаган) бўлмаслиги керак;

✅Давлат тилида иш юритиш ҳамда замонавий ахборот технологияларида ишлаш салоҳиятига эга бўлиши;

✅намунавий шахсий фазилатларга - хушмуомалалик, ватанпарварлик ва ташаббускорлик қобилиятларига ҳамда масъулият ҳисси, мустақил иш тутиш хусусиятларига эга бўлиши зарур.

Тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

1. Ректор номига ариза.
2. Маълумоти (диплом ва унга илова) тўғрисидаги ҳужжатлар.
3. Меҳнат дафтарчасидан кўчирма.
4. Резюме (маълумотнома-обективка).

ЭСЛАТМА
: Ариза ва ҳужжатлар 2022 йил 11 августдан 18 августгача қабул қилинади.

Аризалар институт ректорат биноси (Амир Темур кўчаси 60а-уй) 1-қават 
117-хонада қабул қилинади. 

Қўшимча маълумот олиш учун 71 234-55-37 телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

14:00 / 2022-08-10
Success helper
Success warning