“Эконометрика” электрон дарслиги тайёрланди
Тошкент молия институти “Статистика ва эконометрика” кафедраси профессори Хабибуллаев Иброхим, доцент Утанов Бунёд ҳамда катта ўқитувчи Муминова Махбубалар томонидан бакалавр талабалари учун “Эконометрика” электрон дарслик тайёрланди.
Электрон дарслик назарий қисм, адабиётлар рўйхати, иқтисодий жараёнларни эконометрик моделлаштиришда фойдаланиладиган асосий таянч иборалардан иборат. Дарсликга ҳар бир мавзуга оид масалаларни эконометрик моделларини тузиш тартиби, статистик ҳисоб-китобларни амалга оширишда кўмак берувчи ёрдамчи жадваллар ҳамда талабалар олган билимларини синаб кўриш учун тест ва саволлар киритилган. Дарслик бўлажак иқтисодчилар учун эконометрик моделлаштириш усулларини янада чуқурроқ ўзлаштириш имконини беради.