PhD Абдуразақов Акбар Абдурахмон ўғли 31.03.2023
2023 йил 31 март соат 16-00 да Тошкент молия институти ректорат биносининг 2-қават кичик анжуманлар залида Тошкент молия институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.I.17.01 рақамли Илмий кенгаш мажлисида 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит» ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун Абдуразақов Акбар Абдурахмон ўғлининг «Хўжалик юритувчи субъектларда харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини такомиллаштириш» мавзусидаги диссертация ҳимояси бўлиб ўтади.