"Ўзбекистон тарихи" фанидан ўзбек тилидаги электрон дарслик
Тошкент молия институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси фахрий доценти С.Бурхонова томонидан тайёрланган «Ўзбекистон тарихи» фанидан ўзбек тилидаги электрон дарслик Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан рўйхатга олинган ва маъқулланган намунавий ўқув дастури талабларига тўла мос келади. Мазкур электрон дарсликни яратишининг долзарблиги шундан иборатки, олий ўқув юртларида бугунги кунда фойдаланаётган ўқув адабиётларини янада бойитиш, уларни республикамизда ва жаҳонда рўй бераётган ижтимоий - иқтисодий, сиёсий, маданий-маърифий ва ғоявий ўзгаришлар билан тўлдиришни тақозо этмоқда. Бу эса ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган ўқув қўлланмалар, дарсликларнинг янги авлодини яратиш долзарб аҳамият касб этаётганлигини кўрсатмоқда. Электрон дарслик олий таълим муассасалари “Ўзбекистон тарихи” фани профессор-ўқитувчилари ва бакалавриат босқичи барча йўналишлари талабалари учун мўлжалланган.