“Жисмоний тарбия ва спорт” номли рус тилидаги электрон дарслик ишлаб чиқилди

“Жисмоний тарбия ва спорт” номли рус тилидаги электрон дарслик ишлаб чиқилди

 

“Жисмоний маданият ва спорт фаолияти” кафедраси мудири, доцент Ф.Ташпулатов томонидан тайёрланган “Жисмоний тарбия ва спорт” номли рус тилидаги электрон дарслик ишлаб чиқилди.

 

Ушбу электрон дарслик Республикамизнинг барча Олий таълим муассасаларида бакалавриат йўналишларида таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган. Ушбу рус тилидаги электрон дарсликнинг долзарблиги шундаки, бугунги кунда Олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спорт фани бўйича рус тилида электрон дарсликлар камлиги ҳамда XXI аср ахборот технологиялари ривожланаётган бир пайтда  талаба-ёшларимизнинг назарий билим кўникмаларини янада бой этади. Ушбу электрон дарсликда “Енгил атлетика”, “Спорт ўйинлари”, “Гимнастика” каби модуллар ўз аксини топган бўлиб, қўшимча глоссарий аппаратнинг энг муҳим элементлари: луғат, тақдимотлар, тестлар, мустақил иш учун материаллар очиб берилган. Талабаларга ушбу рус тилидаги электрон дарсликдан фойдаланиш жараёнида олинган билим, малака ва кўникмалар келажакдаги касбий фаолияти давомида фойдаланиши мумкин.

14:50 / 2024-01-12
Success helper
Success warning