“СОЛИҚЛАР ВА СОЛИҚҚА ТОРТИШ (4-МОДУЛЬ) ЮРИДИК ШАХСЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ” ўқув қўлланмаси чоп этилди.

“СОЛИҚЛАР ВА СОЛИҚҚА ТОРТИШ (4-МОДУЛЬ) ЮРИДИК ШАХСЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ” ўқув қўлланмаси чоп этилди.

 

Тошкент молия институти “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси доценти в.б. Шодиев Олимжон Абдурахмоновичнинг “Солиқлар ва солиққа тортиш (4-модуль) Юридик шахсларни солиққа тортиш” ўқув қўлланмаси чоп этилди.

 

Мазкур ўқув қўлланмада Солиқлар ва солиққа тортиш (4-модуль) Юридик шахсларни солиққа тортиш фанининг мазмуни, предмети ва вазифалари, юридик шахслар тушунчаси ва уларни солиққа тортиш тартиби, юридик шахслардан олинадиган солиқларнинг республикамиз бюджети даромадларини шакллантиришдаги аҳамияти, юридик шахслардан олинадиган солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш тартиби, солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари, Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида солиқ солишнинг алоҳида тартиби ҳамда солиқ органлари тизимида юридик шахсларга оид ахборот-коммуникация технологияларига оид масалалар тақдимот кўринишида келтирилган.

 

Ўқув қўлланма олий таълим муассасаларининг “Солиқлар ва солиққа тортиш” бакалавриат таълим йўналиши талабалари ва иқтисодий таълим йўналишлари мавжуд олий таълим муассасаларининг талабалари, магистрантлари, солиқ органлари, молия ва банк ходимлари, бухгалтерлар ва илмий изланувчиларга мўлжалланган.

09:05 / 2023-12-20
Success helper
Success warning