«Аудит финансовой отчетности» номли электрон дарслик тайёрланди
Тошкент молия институтининг “Аудит” кафедраси профессор-ўқитувчилари М.С.Хожиев ва И.Р.Авазовнинг «Аудит финансовой отчетности» фанидан электрон дарслиги нашр этилди.
Электрон дарслик 70410101-Бухгалтерия ҳисоби ва 70410102-Аудит магистратура мутахассисликлари учун мўлжалланган ва замонавий меҳнат бозорининг талабларига асосланади. Электрон дарслик мантиқан тузилган ва “Аудит финансовой отчетности” фанини ўрганиш учун ўқув материалларининг бутун спектрини қамраб олади.
Дарслик молиявий ҳисобот аудитининг мақсади ва унинг асосий тамойиллари, молиявий ҳисобот аудитини ўтказиш усуллари, хўжалик субъектлари ҳисоботининг аудити, бухгалтерия баланси моддалари ва бухгалтерия ҳисоби регистрлари мослиги назорати, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот аудити, пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот аудити, хусусий капитал кўрсаткичлари ҳисоботи аудити, молиявий кўрсаткичларга аудиторлик хулосалар каби мавзуларга бағишланган.
Электрон дарслик маърузалар курси, назорат саволлари, ўз-ўзини текшириш тестлари, глоссарий ва адабиётлар рўйхатидан иборат.
Электрон дарслик талабаларнинг мустақил ишлаши, шунингдек, ўқитувчиларга маъруза ва амалий машғулотлар ўтказишда ёрдам бериш учун мўлжалланган.